UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0

“Бунёдкор” матбуот хизмати ЎФА ва ПФЛнинг олиб бораётган ишларини юқори баҳолади Янгиликлар

“Бунёдкор” матбуот хизмати ЎФА ва ПФЛнинг олиб бораётган ишларини юқори баҳолади

Кеча, супер лигага қуръа ташлаш маросими якунига етгач, ҳар ким ўз таассуротлари билан ўртоқлашар эди.

Қуръа кимгадир ижобий яна қайсидир жамоага салбий келганини айтиш лозим. Бу борада “Бунёдкор” матбуот хизмати вакили қандай фикрда?

- Аввало ЎФА ва ПФЛда янги иш бошлаган, ўзбек футболи ривожини янада янги босқичга олиб чиқишга харакат қилаётган раҳбариятнинг ишларига юқори баҳо берган холда, уларнинг келгуси фаолиятига омад тилайман. Миллий чемпионатимизни тубдан ислоҳ қилиш бўйича турли хил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан жамоалар сони, чемпионатни ўтказиш тизими, чемпионатларимизни номи, супер лига, про-лига. Бу ўзгаришларнинг ҳаммаси футболимизнинг чўққига чиқишига хизмат қилсин деб умид қилиб қоламиз. Олий лига номи супер лигага ўзгаргани ҳам ҳар бир ўйинни супер даражада ўтишига туртки берсин.

- Супер лигага қуръа ташлаш маросими ўз номи билан юқори савияда ташкил этилди. Бунгача ўтказилиб келинган деярли барча қуръа ташлаш маросимида шахсан ўзим бевосита иштирок этган холда, шуни айтишим муминки, қуръа ташлаш маросими оддий бир кўринишда ўтиб кетарди. Бу сафар раҳбарият янгича кўринишда ташкил этди. Менимча бу йилги қуръа ташлаш маросимининг ташкилотчилиги кўпчиликнинг эътиборини тортди. Шуни ўзи ҳам футболимизни янги босқичга чиқишга интилаётганидан далолатдир.

- Қуръа натижаларига тўхталадиган бўлсам, “Бунёдкор” футбол клуби ҳамиша ўз олдига максимал вазифаларни қўйиб келади. Шу боис аслини олганда, чемпионатнинг дастлабки турларини қаерда ва қайси жамоаларга қарши ўтказиш у қадар аҳамиятли эмасди. Бундан ташқари жорий йил “Бунёдкор” Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этмайди ва асосий эътиборини супер лига ва мамлакат Кубоги ўйинларига қаратади. Бўлажак учрашувларга айни дамда пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Шу боис жамоамизга дастлабки турни қаерда ва кимга қарши ўтказиш муҳим саналмайди.

- Олдин халқаро мусобақада ҳам иштирок этганимизда географик жиҳатдан узоқроқ сафарга чиққанимизда, у ердан қайтиб келгач яна қисқа фурсат ичида миллий чемпионат баҳсида майдонга тушиш футболчиларга жисмонан юкламалар бериши мумкин эди. Бу томондан эндиликда бизда ҳаммас жойида. Аксинча бу йилги супер лига ўйинларининг дастлабки икки турини ўз майдонимизда АГМК ва “Пахтакор”га қарши ўтказишимизни ижобий баҳолайман.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, бўлажак баҳсларга юқори савияда тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Рақибларимиз жуда яхши шаклланган ва хурматга лойиқ жамоалардир. Хусусан, “Пахтакор”ни ортиқча таърифлашга тил ожиздир. Мамлакатимизнинг байроқдор клуби бу йил ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олишга эришди. “АГМК” жамоаси эса охирги икки йилда ўз таркибини мукаммал тарзда шакллантириб олишга уринмоқда. Тўғри, уларнинг ўтган йили биринчи даврада у қадар омади чопмади. Лекин мавсумнинг иккинч қисмида керакли очколарни жамғара олди. Бу йил ҳам Виктор Кумиков бошқарувидаги “АГМК” ўқув-йиғин машғулотларини хорижда юқори савияда ўтказаётганини кузатиб бормоқдамиз.

- Ўйлайманки биринчи турданоқ чемпионатимизда қизиқарли тўқнашувлар бошланади. Ҳар бир турда марказий учрашувлар бор. Мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида баҳсларнинг соат 18:00дан кейин бошланиши регламентга киритилган.

- Ҳакамлар бўйича ҳам шуни аълоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу йил ушбу соҳа вакилларининг ишлаш тизими ҳам янги босқичга чиқади деган умиддамиз. Бу борада соҳа мутахассислари енг шимариб иш олиб бораётганини шубҳасиздир. Қуръа ташлаш маросимида бевосита иштирок этган таниқли футбол ҳаками, ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам сўзга чиқиб, бу йил ҳакамликда бир қатор ўзгаришларга қўл урилаётганини , учрашув чоғида бўлар бўлмасга хуштак чалиб, ўйинни тўхтатмасликка уринишини айтиб ўтди. Бу орқали майдонда ўзаро кескин кураш кечиб, футболнинг жозибаси ортиб боришига замин яратади.

Ишонаманки, бу йилги супер лига баҳслари кескин ва муросасиз, ҳақиқий рақобатга бой тарзда ўтади – дейди Баҳодир Мирзаев.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика