UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  5 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

“Бунёдкор-Kids” энди Самарқандда! Янгиликлар

“Бунёдкор-Kids” энди Самарқандда!

“Бунёдкор” футбол клуби ва академияси раҳбариятининг таклиф-ташаббусига кўра шу кунларда “Бунёдкор-Kids” Самарқанд шаҳрида ҳам кириб боради.

“Бунёдкор” футбол клуби давлатимиз раҳбарининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарорини ҳаётга татбиқ этиш йўлида яна бир қадам ташлади. Хабарингиз бор, уч йил аввал Бухорода “Бунёдкор” академиясининг “Бунёдкор-Kids” филиали фаолиятини бошлаган эди.  Маҳаллий футбол жонкуярлари Азизбек Жалолов ва Шерали Ҳусеновнинг жонбозлиги, меҳнатсеварлиги ўлароқ самарали фаолият олиб бораётган “Бунёдкор-Kids”да энди самарқандлик иқтидорли болалар ҳам миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўрганишлари мумкин бўлади. Куни кеча “Бунёдкор” футбол клуби директори Шерзод Ҳақбердиев, “Бунёдкор” академияси директори Баҳодир Маҳкамов ва “Бунёдкор-Kids” Бухоро филиали расмийлари Азизбек Жалолов ҳамда Шерали Ҳусенов иштирокида фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш бўйича учрашув ўтказилди.

“Бунёдкор” академияси нафақат Ўзбекистонда, балки Осиёда ҳам ўз ўрнига эга эканлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Осиёнинг икки юлдузли академияси номи остида фаолият юритиш янада масъулиятни талаб этади. “Бунёдкор” академиясининг Бухоро филиали уч йиллик фаолияти давомида вилоятда ўз номига эга бўлиб улгурди. Бугун “Бунёдкор-Kids” Бухорода болаларни катта футболга етаклайдиган энг яхши даргоҳлардан бири десак муболаға бўлмайди. Уч йиллик тажриба катта-катта режа ва мақсадлар учун йўл очди. Таъкидлаганимиздек, “Бунёдкор-Kids” энди Самарқанд шаҳрида ҳам ўз фаолиятини бошлайди. “Бунёдкор” футбол клуби ва академияси раҳбариятининг таклиф-ташаббусига кўра шу кунларда “Бунёдкор-Kids” Самарқанд шаҳрида ҳам “кириб боради”.

Уч йил аввал ерга қадалган ниҳол бугун азим дарахтга айланишни бошлади. Шерзод Муродович Азизбек Жалолов ҳамда Шерали Ҳусеновга “Бунёдкор-Kids”нинг Бухоро филиали тажрибасидан келиб чиққан ҳолда нафақат Самарқандда, балки юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам “Бунёдкор” академияси филиалларини очиш таклифини берди. Албатта миллионлар ўйинининг ҳақиқий жонкуярлари бу таклифни қабул қилди ҳамда азим шаҳар Самарқанддан сўнг “Бунёдкор-Kids”нинг географиясини кенгайтиришда давом этишларини таъкидлашди. Табиийки, “Бунёдкор” футбол клуби ва академияси “Бунёдкор-Kids”нинг фаолияти яна кенгайиши ҳамда самарали бўлишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика