UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  51 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  11 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Бунёдкор" Эронда мағлуб бўлди Янгиликлар

"Бунёдкор" Эронда мағлуб бўлди

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Фулад" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 77-дақиқада қанотдан ошириб берилган тўпни баланд сакраган Аюб Вали боши билан дарвозага йўллади - 1:0.


“ФУЛАД” (ЭРОН) – “БУНЁДКОР” (ЎЗБЕКИСТОН) – 1:0 (0:0)

Гол: Аюб Вали, 77

“Фулад”: Суша Макани, Леандро Подовани, Аюб Вали, Меҳди Бадлу, Соруш Рафи, Исмоил Шарифат (Лусиано Перейра, 60), Бахтиёр Раҳмони, Омид Халеди, Сасан Ансари (Леандро Чавес, 86), Меҳрдад Жамаати, Ғулом Ризо Ризойи (Айюб Калантари, 88).

“Бунёдкор”: АкбарТўраев, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғофуров, Алибобо Раҳматуллаев (Ҳасан Асқаров, 76), Жавлон Иброҳимов, Олександр Пишур, Воҳид Шодиев (Анвар Бердиев, 68), Сардор Рашидов, Сардор Собирхўжаев (Дилшод Жўраев, 82), Олег Зотеев, Сергей Симоненко.

Ҳакамлар: Муҳаммад Абдулкарим Ал Заруни (БАА), Аҳмад Саид Балуд Ал Шамси (БАА), Юсуф Идрис Ҳасан (Иордания), Муҳаммад Абдаллаҳ Ал Бааг (Ироқ).

Огоҳлантириш – Сергей Симоненко 70

Назоратчи: Али Аҳмад Ал Траифи (Саудия Арабистони)

1 апрель 2014 йил. Аҳваз, “Ғадир” стадиони.





ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Фулад42203 - 128
2Ал Жаиш
31202 - 115
3Ал Фатҳ
30210 - 1-12
4Бунёдкор40222 - 4-22



                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. "Фулад" - "Бунёдкор" 1:0
90+1. Ҳасан Асқаров ўнг қанотдан тўпни олдинга оширди, тўп тўғри дарвозабонга борди
90. Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди
88. Ўзгариш. "Фулад". Ғуломризо Ризои ўрнига Айюб Калантари тушди
86. Ўзгариш.
"Фулад". Сасан Ансари ўрнига Леандро Чавес тушди
83.
Жарима тўпидан сўнг, Рашидов дарвозани нишонга олди. Дарвозабон Макони тўпни қайтарди
82. Ўзгариш.
"Бунёдкор". Сардор Собирхўжаев ўрнига Дилшод Жўраев тушди 
77. Қанотдан ошириб берилган тўпни баланд сакраган Аюб Вали боши билан дарвозага йўллади - 1:0.
77. ГОЛ. 1:0.
Аюб Вали
76. Ўзгариш. "Бунёдкор". Алибобо Раҳматуллаев ўрнига Ҳасан Асқаров тушди
75. "Фулад" катта куч билан ҳужумда ўйнамоқда. "Бунёдкор" эса қарши ҳужумда
71. Бахтиёр Раҳмони жарима тўпини амалга оширди, тўпни Акбар Тўраев қайтарди
70. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Сергей Симоненко
68. Ўзгариш. "Бунёдкор". Воҳид Шодиевнинг ўрнига Анвар Бердиев тушди
67. Сасан Ансарининг зарбаси ноаниқ кетди
66. "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужуми охирига етмади...
64. Бахтиёр Раҳмони боши билан дарвозага зарба берди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди
62. Хавфли вазият! Лусиано жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, кучсиз чиққан зарбадан сўнг тўп Акбар Тўраевнинг қўлига келиб тушди
59. Ўзгариш. "Фулад". Исмоил Шарифат ўрнига Лусиано Перрейра тушди
55. Акмал Шораҳмедовнинг 35 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
54. Соруш Рафининг жарима майдони ичига кириб келиб йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Акбар Тўраев ушлаб олди.
51. Меҳди Бадлунинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
48. Яна Зотеев тўпни аутдан жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди
47. Шарифат Алибобони йиқитди, Рашидов ва Шораҳмедовнинг ташкил қилган комбинацияси ўхшамади
46. Иккинчи бўлим бошланди
46. Биринчи бўлимда мезбонлар 7та, "Бунёдкор" эса 4та зарба беришди. Аниқ зарбалар қуйидагича 1:2

45+2. Дастлабки 45 дақиқада ҳисоб очилмади. Танаффус
45+1. "Фулад" футболчилар кўп бор қоида бузишмоқда. Бу сафар Зотеев йиқитилди. Рашидовнинг ошириб берган тўпи яна ноаниқ чиқди
45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди
42. Биринчи бўлимдаги энг фаол бўлган футболчи бу - Олег Зотеев. Ҳимояда ҳам, ярим ҳимояда ҳам тезкор ҳаракат қилмоқда.
41. Соруш Рафи ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
38. Шодиевни жарима майдони ёнида уч нафар футболчи томонидан йиқитилди, аммо ҳакамлар бу вазиятга эътибор бермади
36. "Фулад"нинг позицион ҳужумини Зотеев ажойиб ҳаракат билан тўхтатиб қолди.
34. Рашидов Ризоини йиқитди, жарима тўпидан кейинги ҳаракатлар ўхшамади. Тўп ҳимоячиларимизга тегиб қайтди
32. Зотеев ўйнаётган чап қанотдан ҳозиргача жуда кўп бор аут отилди
30. Амалга оширилган зарба ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди, бундай имкониятлардан фойдаланиш керак.
29. Пишурни яна йиқитишди, бу сафар чамаси 17 метрлардан жарима зарбаси.
28. Шораҳмедовга нисбатан қанотда қўполлик иштишди, ўйин давом этади.
26. Амалга оширилган зарба ўхшамади, такрорий зарба ноаниқ чиқди.
25. Пишур жарима майдони ёнида ҳимоячилар томонидан йиқитилди. Жарима тўпини меҳмонлар амалга оширишади
24. "Қалдирғочлар" ҳужумга ўтишди, мезбонларнинг қаттиқ прессинги туфайли Ғофуров тўп оширишда навбатдаги хатога йўл қўйди.
23. Рашидов тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Кейинги ҳужумда Зотеев тўп узатишда хато қилди.
22. Акмал Шораҳмедов ўнг қанотда тўпни олдириб қўйди, мезбонларнинг тезкор қарши ҳужумдан сўнг Ғуломризо Ризои зарба берди, ноаниқ.
21. Аввалги вазиятда Шодиев зарба берган эди. Майдонда Сасан Ансари ётибди. У шифокорлар билан бирга майдонни тарк этди
20. "Бунёдкор" тўпни ўзида сақлаб туриб ҳужумга ўтмоқчи бўлди, аммо Ғофуров тўпни олдириб қўйди. Такрорий ҳужумдан сўнг Суша Макони тўпни эгаллаб олди.
18. Пишурнинг тўхтатиб берган тўпини Сардор Собирхўжаев дарвозага йўллади, тўп анча баланддан ўтиб кетди
17. Рашидов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, майдон марказида Воҳид Шодиев шифокорлар ёрдамини олмоқда
15. Асосан майдон эгалари ҳужум қилишмоқда
13. "Фулад" футболчилари бурчак тўпини амалга оширишди, бироқ ошириб берилган тўп ноаниқ кетди
12. Бахтиёр Раҳмони томонидан амалга оширилган зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.
10. Майдон эгалари бурчак тўпини амалга оширишди.
8. Исмоил Шарифат майдон марказида қўполлик билан тўхтатиб қолинди
2. Ҳозирча жамоалар тенг ўйнашмоқда.
- ЎЙИН БОШЛАНДИ.
- Иккала жамоа ўйинга тайёр.
- Жамоалар майдонга тушиб келишди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика