UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  14 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  19 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  10 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  241 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

“Бунёдкор-2003” Россиядаги турнир ғолиби! Янгиликлар

“Бунёдкор-2003” Россиядаги турнир ғолиби!

Теглар :  Бунёдкор-2003
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактабининг 2003 йилда таваллуд топган футболчилари Россиядаги халқаро турнирда ғолиб чиқишди.

24-29 апрель кунлари Россиянинг Нижнекамск шаҳрида Александр Винников хотирасига бағишлаб анъанавий турнир ташкил этилди. Мусобақада жами 10та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боришди.

Алишер Иброҳимов ва Бахтиёр Жўраев мураббийлигидаги тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичида “Нефтехимик” (Нижнекамск), “Сизран-2003” (Сизран), “Уфа-2003” (Уфа) ва “Спартак” (Йошкар-Ола) жамоаларидан усун келишиб, финалга йўлланма олишди. Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида иккинчи гуруҳда ғолиб чиққан Қозон U-14 терма жамоаси билан куч синашилди. Қизиқарли кечган баҳсда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишиб, ғолибликни қўлга киритишди.

Ушбу муваффақият билан “Бунёдкор-2003” мураббийлари Алишер Иброҳимов ва Бахтиёр Жўраевни муборакбод этамиз.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика