Бундеслига. Холанднинг дубли “Боруссия”ни мағлубиятдан қутқара олмади

Aslanov Jasurbek
23 янв 2021, 07:13
Бундеслига 18-тури доирасида Мёнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия”сини қабул қилди.

Қизиқарли кечган беллаувнинг 11-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишларига қарамай, бўлим ўртларида Эрлинг Холанда кетма-кет иккита гол уриб дортмундликларни устунлигини таминлашга эришди. Бироқ, 32-дақиқада майдон эгалари  орадаги фарқни йўққа чиқаришга эришишди.

Иккинчи бўлимда дарвозага иккита гол киритилди ва ҳар иккала голни мёнхенгладбахликлар тантана қилишди ва якунда рақибдан устун келишди -4:2.

Мазкур ғалабадан кейин “Боруссия” (М) очколари сонини 31 тага етказиб, турнир жадвалининг 4-поғонасига кўтарилган бўлса, “Боруссия”(Д) 29 очко билан бешинчи ўринга тушиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia