UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Де Лигт “Ювентус”дан кетади...ми?  0 07:43Саулнинг агенти: “Мижозим билан кўпчилик қизиқмоқда, аммо у топ клубда тўп тепмоқда”  1 07:31Бундеслига. "Боруссия Дортмунд" - "Герта" 1:0  1 07:22Анелька: “ПСЖ Каванини жамоада сақлаб қололмаса, бу катта хато бўлади”  0 01:49"Рома" "Наполи"нинг икки футболчисини кузатиб бормоқда   1 01:28"Манчестер Юнайтед" таркибни кескин кучайтирмоқчи   5 01:05"Барселона" Дембелени трансферга қўяди   8 00:43"Бавария" кетма-кет 11 ўйинда ғалаба қозонди. Умумий ҳисоб – 36:7   2 00:24Пикфорд "Ливерпуль"га қарши дерби ҳақида: "Ўзимиз ва мухлислар учун уларни мағлуб этмоқчимиз"   2 00:02Де Лигт Роналду ва бошқа жамоадошлари ҳақида гапирди   4 23:40Бундеслига. "Боруссия" "Герта"ни кичик ҳисобда ютди   0 23:24"Барселона" Фатини 100 миллион еврога сотмади   11 23:03"Футбол ретро талқинда" (52-сон)   1 22:42"Боруссия" Торресни харид қилади   5 22:29"Пахтакор" машғулотларни Машариповсиз давом эттирмоқда  6

Бундеслига. "Бавария" бугун ўз майдонида "бургутлар"ни қабул қилади (превью) Янгиликлар

Бундеслига. "Бавария" бугун ўз майдонида "бургутлар"ни қабул қилади (превью)

Бугун "Альянц Арена"да Германия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Бавария" - "Айнтрахт" баҳси ўтказилади.

"Бавария" Ханси Флик бошчилигида ғалабалар фоизини ўстириб, катта мақсад йўлида одимлаб бормоқда. Ҳозир айни ўч олиш вақти, чунки рақиб - биринчи даврада "Бавария"ни тўртта тўп фарқи билан 5:1 ҳисобида таслим қилган "Айнтрахт".

Бавария

Леон Горецка - 17', Томас Мюллер - 41', Роберт Левандовски - 46', Альфонсо Дэвис - 61', Мартин Хинтереггер - 74'

Бундеслига . 27-тур

23/05/2020, 21:30

2
:
5
Тугади

Айнтрахт Франкфурт

Мартин Хинтереггер - 52', Мартин Хинтереггер - 55'

Стадион: Allianz Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Fritz

45'
90'
17'  Леон Горецка
17'  Томас Мюллер
41'  Томас Мюллер
41'  Альфонсо Дэвис
46'  Роберт Левандовски
46'  Кингсли Коман
61'  Альфонсо Дэвис
64'  Иван Перишич (Серж Гнабри)
73'  Жером Боатенг (Лукас Эрнандес)
74'  Мартин Хинтереггер
85'  Кингсли Коман (Джошуа Циркцее)
85'  Йосуа Киммих (Микаэль Кюизанс)
35'  Мартин Хинтереггер
46'  Эван Н'Дичка (Тимоти Чендлер)
52'  Мартин Хинтереггер
52'  Себастьян Роде
55'  Мартин Хинтереггер
55'  Себастьян Роде
71'  Мият Гачинович (Джибрил Соу)
71'  Себастьян Роде (Даичи Камада)
76'  Андре Сильва (Бас Дост)
76'  Данни да Кошта (Эрик Дурм)

Ҳозир жамоаларнинг ҳолати мутлақо бошқача дейишингиз мумкин, бироқ бу ўйинда ҳеч қандай интрига бўлмайди дегани эмас.

Сўнгги икки йил ичида Мюнхен ва Франкфурт ўртасидаги кураш қайсидир маънода принципиал аҳамият касб этмоқда – жамоалар мана еттинчи бор турли мусобақаларда тўқнаш келишяпти.

"Бавария" – 2020 йилда ютқазмаган ҳолда 34 очкога эга бўлган ягона жамоа.

Флик қўмондонлиги остида "Бавария" ҳар бир ўйинда ўртача 3,1 та гол урмоқда (Бундеслиганинг 16 ўйинида нақд 50 та гол!). Шу вақт ичида Левандовски 13 та ва бутун мавсум давомида 26 та гол урди. У шунча турда 26 та гол уришга эришган "Бавария" афсонаси Герд Мюллердан ташқари чемпионат тарихидаги иккинчи ўйинчига айланди.

"Айнтрахт" – бу мавсумда "Бавария"ни мағлубиятга учратган тўрт жамоадан бири.

Алоҳида айтиш керакки, "бургутлар" лигада меҳмондаги ўйинлар бўйича энг ёмон статистикага эга. Улар ишлаб олиш мумкин бўлган 36 очкодан атиги 7 очко тўплашган.  "Айнтрахт" Мюнхендаги охирги 10 та учрашувда фақат ютқазган.

Жамоанинг тўпурарлари - ҳимоячи Мартин Хинтереггер ва ҳужумчи Гонсало Пасиенсия. Уларнинг ҳар бири 7 тадан гол урган.

"Франкфурт"да ўзига яраша муаммолар бор. Пасиенсия, Абрахам, Русс, Желсон ва Кор кабилар турли сабабларга кўра ўйинни ўтказиб юборишади.

"Айнтрахт"нинг бу ўйинда ғалаба қозонишига ҳеч ким ишонмаяпти ва жамоа мағлубиятлар сериясини бештага етказишини тахмин қилишмоқда.


"Бавария" "Унион" билан учрашувда катта куч билан ўйнамагани рост, лекин бу бугунги ўйинда ҳам шундай бўлишини англатмайди.

"Бавария" иккинчи ўриндаги жамоадан тўрт очко олдинда бормоқда. Флик бугунги баҳсда кейинги турда "Боруссия Д" билан бўлиб ўтадиган супер жангни ёдда тутган ҳолда ўз шогирдларининг кучини аяб ўйнатишга ҳаракат қилади, етакчиларни асрайди. Балки, захирадаги ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланиши мумкин.

"Бавария" таркибидаги ҳолат ҳамон ўзгаришсиз, яъни Толиссо, Хави Мартинес ва Зюле даволанишни давом эттирмоқдалар, Коутиньо ҳам қайтишга яқин. У навбатдаги ўйинларни ўтказиб юборса-да, сафга қайтишга оз қолгани унинг келажаги бўйича саволларга жавоб беришига сабаб бўлади.


Bild нашри томонидан тақдим этилган тахминий таркиблар


"Альянц Арена" бугунги ўйинга тайёр!

“Бавария” иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш ҳар бир футбол ишқибозига завқ бағишлайди. Шундай экан, Тошкент вақти билан 21:30'да бошланадиган баҳсни ўтказиб юборишни маслаҳат бермаймиз.  

Бундеслига. Марказий ўйин ва "Фольксваген-Арена"даги тўқнашув ҳақида (превью)

Бундеслига. Қизиқарли ўйинларга бой тур превьюси


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
23 май 17:17:06
Nodirjon Abdurasulov
Бавария — Айнтрахт 4:0
+1   
23 май 17:14:35
Tvtctc
Bavariya 3 - 1 Ayntraxt
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг