UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Карантиндан кейин соч турмаклари ўзгарган футболчилар  0 17:49"Барселона" Лаутаронинг агенти билан маош борасида келишиб олди  0 17:29Холанд сафдан чиқди, "Боруссия"нинг яна бир футболчиси мавсум охиригача ўйнамайди  1 17:24Жек Ма келаси 10 йилда Хитой аёллар футболига 1 миллиард юан миқдорида инвестиция киритади  0 17:06ОФК келаси ҳафта Чемпионлар Лигаси тақвимини муҳокама қилади  0 16:57Диёр Имомхўжаев раҳбарлигидаги делегация Ғузорда бўлди  7 16:42Моджи Ўзбекистон футболига қизиққан  6 16:33Англия Кубоги 27 июнда старт олади  0 16:08Росель: "Мен Неймарни дунёда Мессидан кейинги энг кучли футболчи деб биламан"  16 15:57Olamsport: Конор буюкликка даъво қилмоқда, Майк Тайсонга қарши жанг қилиши истагидагилар ортиб бормоқда  0 15:31ОФК объективи нигоҳида: голлар ва хурсандчилик  0 15:30Ла Лигада рестартдан сўнг илк ўйин катта эҳтимол билан 11 июнда ўтказилади, янги мавсумнинг қачон бошланиши ҳам маълум  1 15:07"Ювентус" Коутиньонинг хизматларига қизиқмоқда  7 14:46Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида  7 14:38Карикатура: Ла Лига, АПЛ ва А Серияга рестарт берилади  1

Бундеслига. "Бавария" бугун ўз майдонида "бургутлар"ни қабул қилади (превью) Янгиликлар

Бундеслига. "Бавария" бугун ўз майдонида "бургутлар"ни қабул қилади (превью)

Бугун "Альянц Арена"да Германия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган "Бавария" - "Айнтрахт" баҳси ўтказилади.

"Бавария" Ханси Флик бошчилигида ғалабалар фоизини ўстириб, катта мақсад йўлида одимлаб бормоқда. Ҳозир айни ўч олиш вақти, чунки рақиб - биринчи даврада "Бавария"ни тўртта тўп фарқи билан 5:1 ҳисобида таслим қилган "Айнтрахт".

Бавария

Леон Горецка - 17', Томас Мюллер - 41', Роберт Левандовски - 46', Альфонсо Дэвис - 61', Мартин Хинтереггер - 74'

Бундеслига . 27-тур

23/05/2020, 21:30

2
:
5
Тугади

Айнтрахт Франкфурт

Мартин Хинтереггер - 52', Мартин Хинтереггер - 55'

Стадион: Allianz Arena, 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Fritz

45'
90'
17'  Леон Горецка
17'  Томас Мюллер
41'  Томас Мюллер
41'  Альфонсо Дэвис
46'  Роберт Левандовски
46'  Кингсли Коман
61'  Альфонсо Дэвис
64'  Иван Перишич (Серж Гнабри)
73'  Жером Боатенг (Лукас Эрнандес)
74'  Мартин Хинтереггер
85'  Кингсли Коман (Джошуа Циркцее)
85'  Йосуа Киммих (Микаэль Кюизанс)
35'  Мартин Хинтереггер
46'  Эван Н'Дичка (Тимоти Чендлер)
52'  Мартин Хинтереггер
52'  Себастьян Роде
55'  Мартин Хинтереггер
55'  Себастьян Роде
71'  Мият Гачинович (Джибрил Соу)
71'  Себастьян Роде (Даичи Камада)
76'  Андре Сильва (Бас Дост)
76'  Данни да Кошта (Эрик Дурм)

Ҳозир жамоаларнинг ҳолати мутлақо бошқача дейишингиз мумкин, бироқ бу ўйинда ҳеч қандай интрига бўлмайди дегани эмас.

Сўнгги икки йил ичида Мюнхен ва Франкфурт ўртасидаги кураш қайсидир маънода принципиал аҳамият касб этмоқда – жамоалар мана еттинчи бор турли мусобақаларда тўқнаш келишяпти.

"Бавария" – 2020 йилда ютқазмаган ҳолда 34 очкога эга бўлган ягона жамоа.

Флик қўмондонлиги остида "Бавария" ҳар бир ўйинда ўртача 3,1 та гол урмоқда (Бундеслиганинг 16 ўйинида нақд 50 та гол!). Шу вақт ичида Левандовски 13 та ва бутун мавсум давомида 26 та гол урди. У шунча турда 26 та гол уришга эришган "Бавария" афсонаси Герд Мюллердан ташқари чемпионат тарихидаги иккинчи ўйинчига айланди.

"Айнтрахт" – бу мавсумда "Бавария"ни мағлубиятга учратган тўрт жамоадан бири.

Алоҳида айтиш керакки, "бургутлар" лигада меҳмондаги ўйинлар бўйича энг ёмон статистикага эга. Улар ишлаб олиш мумкин бўлган 36 очкодан атиги 7 очко тўплашган.  "Айнтрахт" Мюнхендаги охирги 10 та учрашувда фақат ютқазган.

Жамоанинг тўпурарлари - ҳимоячи Мартин Хинтереггер ва ҳужумчи Гонсало Пасиенсия. Уларнинг ҳар бири 7 тадан гол урган.

"Франкфурт"да ўзига яраша муаммолар бор. Пасиенсия, Абрахам, Русс, Желсон ва Кор кабилар турли сабабларга кўра ўйинни ўтказиб юборишади.

"Айнтрахт"нинг бу ўйинда ғалаба қозонишига ҳеч ким ишонмаяпти ва жамоа мағлубиятлар сериясини бештага етказишини тахмин қилишмоқда.


"Бавария" "Унион" билан учрашувда катта куч билан ўйнамагани рост, лекин бу бугунги ўйинда ҳам шундай бўлишини англатмайди.

"Бавария" иккинчи ўриндаги жамоадан тўрт очко олдинда бормоқда. Флик бугунги баҳсда кейинги турда "Боруссия Д" билан бўлиб ўтадиган супер жангни ёдда тутган ҳолда ўз шогирдларининг кучини аяб ўйнатишга ҳаракат қилади, етакчиларни асрайди. Балки, захирадаги ўйинчиларнинг хизматидан фойдаланиши мумкин.

"Бавария" таркибидаги ҳолат ҳамон ўзгаришсиз, яъни Толиссо, Хави Мартинес ва Зюле даволанишни давом эттирмоқдалар, Коутиньо ҳам қайтишга яқин. У навбатдаги ўйинларни ўтказиб юборса-да, сафга қайтишга оз қолгани унинг келажаги бўйича саволларга жавоб беришига сабаб бўлади.


Bild нашри томонидан тақдим этилган тахминий таркиблар


"Альянц Арена" бугунги ўйинга тайёр!

“Бавария” иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш ҳар бир футбол ишқибозига завқ бағишлайди. Шундай экан, Тошкент вақти билан 21:30'да бошланадиган баҳсни ўтказиб юборишни маслаҳат бермаймиз.  

Бундеслига. Марказий ўйин ва "Фольксваген-Арена"даги тўқнашув ҳақида (превью)

Бундеслига. Қизиқарли ўйинларга бой тур превьюси


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
23 май 17:17:06
Nodirjon Abdurasulov
Бавария — Айнтрахт 4:0
+1   
23 май 17:14:35
Tvtctc
Bavariya 3 - 1 Ayntraxt
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг