UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  2 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  5 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  26 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0 02:39Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга ютқазди  20

Бундеслига, 23-тур. Превью: Турнинг дастлабки баҳси Мюнхенда ўтади Янгиликлар

Бундеслига, 23-тур. Превью: Турнинг дастлабки баҳси Мюнхенда ўтади

Германия чемпионатининг 23-тури Мюнхендаги "ВВК" стадионида стар олади.


Мюнхеннинг "Аугсбург" жамоаси ушбу турда ўз уйида "РБ Лейпциг"ни қабул қилади.

Мануэль Баум бошчилигидаги "Аугсбург" жамоасининг жорий мавсумда ишлари юришмаяпти. "Аугсбург" барқарор ўйин кўрсата олмаяпти. Жамоанинг ўйини бир текисда эмас. Шу боисдан ҳам уларнинг эгаллаб турган ўринлари ҳам шунга мос равишда, яъни 13-поғона.
Мануэль Баум жамоасининг бугунги рақиблари, аниқроғи Ральф Хазенхюттль бошқараётган "РБ Лейпциг" эса турнир жадвалида "Бавария"ни қувишда давом этмоқда. Бундеслигадаги ўзининг дебют мавсумини ажойиб руҳда ўтказаётган "буқалар" биринчи давра ўйинида "Аугсбург"ни мағлуб этишни уддасидан чиқишганди. Бу гал ҳам айнан шу мақсадда Мюнхенга ташриф айлашган.
"Аугсбург" эса ўз уйида биринчи даврадаги мағлубият аламини олишга шайланмоқда.
Иккала жамоа ҳам тажовузкор футбол кўрсатишни хуш кўрадиган жамоалар сирасига киришади.

Бу эса ушбу баҳс мухлисларни зериктириб қўймаслигидан далолат.

Учрашув бугун тунда, соат 00:30да бошланади.


Бундеслига, 23-тур. Турнир жадвали
"Аугсбург" - "РБ Лейпциг" (00:30) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)
"ВВК Арена" стадиони.
Бош ҳакам
: Патрик Иттрих.


Ўзаро ўйинлардаги факт
:
Бу жамоалар Бундеслигада ушбу мавсумда тқўнаш келишди. Биринчи давра беллашувида "буқалар"нинг қўли баланд келганди. Унгача эса 2011 ҳамда 2013 йиллари бу икки жамоа Германия кубоги доирасида ўзаро беллашган ва уларнинг ҳар иккаласида ҳам "Аугсбург" ғалаба нашидасини сурган. Ҳозирча кичик устунлик "Аугсбург" тарафида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика