UZ

Сўнгги янгиликлар

07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  12 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  11 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  5 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1

Бундеслига, 12-тур. Превью Янгиликлар

Бундеслига, 12-тур. Превью

Бугун Германия чемпионатининг 12-тур ўйинларига старт берилади.


Турнинг илк ўйинида "Фрайбург" ўз майдонида чемпионат дебютанти ва пешқадами "Лейпциг" жамоасини қабул қилади. Кристиан Штрайх бошчилигидаги "Фрайбург" жамоаси турнир жадвалида 10-поғонада бормоқда. "Фрайбург" ўз уйида муваффақиятли иштирок этадиган жамоалар сирасига киради. Ҳозирга қадар ушбу жамоа ҳали бирор марта ҳам дуранг ўйнагани йўқ. Штрайх жамоасини ушбу тўқнашувда яхшигина синов кутиб турибди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, "РБ Лейпциг" бундеслигадаги ўзининг илк мавсумида нималар қилаётганини барча кўриб турибди. Ральф Хазенхюттьл бошқарувидаги "Лейпциг" мағлубият нималагини билмай келмоқда.
Шу боисдан ушбу тўқнашув кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши табиий. "Лейпциг" якка пешқадам сифатида илк ўйинини ўтказади.

Ўтган турда "Бавария"ни мағлуб этиб мюнхенликларни турнир жадвалининг чўққисидан тушиб юборган "Боруссия Д" бу гал "Айнтрахт" меҳмони бўлади. Томас Тухель шогирдларининг кайфиятлари анча чоғ. Сабаби, улар октябрь ойидаги кичик муваффақиятсизликдан чиқиб кетишди ва "Бавария"га қарши ўйинда муҳим ғалабага эришишди. Шунингдек, ҳафта ўртасида ЕЧЛ доирасидаги "Легия" билан бўлган баҳсда рекорд ўрнатган учрашувни ўтказишди ва йирик ғалабани тантана қилишди. Яна бир қувонарли тарафи шундаки, жамоага нафақат ғалаба кайфияти, балки етакчи футболчи ҳисобланган Марко Ройс ҳам қайтди. Марко Ройс узоқ муддатли жароҳатидан фориғ бўлди ва "Легия"га қарши кечган ўйинда иштирок этди. Ройс қайтишини эса гол билан нишонлади. "Боруссия"нинг рақиби "Айнтрахт" гарчи 7-ўринда кетаётган бўлсада, уларда дортмундликлар сингари активларида 21 очко мавжуд. Фақатгина тўплар нисбатига кўра "Боруссия" 3-поғонада, "Айнтрахт" 7-ўринда бормоқда. Бу баҳс ҳам турнинг энг эътиборга молик ўйинларидан бири бўлиши шабҳасиз.

Турнир жадвалида кутилмаганда қуйи поғоналарда уралашиб юрган "Вольфсбург" ҳали ҳам ўзига келиб улгургани йўқ. "Бўрилар" бу сафар яна бир аутсайдер ҳисобланган "Ингольштадт" меҳмонига айланишади.

Яна бир аутсайдер баҳси Гамбургда бўлади. Унда "Гамбург" клуби Бременнинг "Вердер" жамоасини ўз майдонида кутиб олади. Жорий мавсумда ҳали ғалаба нималигини билмай келаётган "Гамбург" учун бу баҳс икки ҳисса юқори қийматга эга. Маркус Гисдол шогирдлари ўтган турда ҳали мағлубиятга учрамаган "Хоффенхайм"дан сафарда очко олишни уддалашганди. Бу сафар эса мухлислар мавсумдаги дастлабки ғалабани кутишаётгани аниқ.

Турнир жадвалининг юқори қисмида яхшилаб ўрнашиб олган "Кёльн" совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда. Дортмуннинг "Боруссия" клуби билан бир хил очко жамғариб 4-ўринда бораётган "Кёльн" пешқадам "Лейпциг"дан 6 очкога, "Бавария"дан эса 3 очкога ортда қолмоқда.
"Кёльн" ўз ришини муваффақиятли давом эттирмоқчи бўлса, унда улар "Аугсбург" тўсиғини енгишлари талаб этилади. "Кёльн" одатда ўз майдонида бўладиган беллашувларда рақибларининг нозик тарафларига керакли "қулф"ни топа олади. Шунингдек, "Аугсбург" ҳам сафарда нисбатан ёмонроқ натижа қайд этади. Шу жиҳатларни эътиборга оладиган бўлсак, унда бу тўқнашувда устунлик албатта "Кёльн" томонида.

Бундеслигада бешта учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби мавсумни кўтаринки руҳда ўтказаётган "Хоффенхайм" билан ўзаро куч синашишади. "Хоффенхайм" "Лейпциг" билан бир қаторда ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда. "Боруссия М" бешта баҳсдан буён қилолмаётган ишини айнан "Хоффенхайм"га қарши учрашувда амалга ошира оладими-йўқми? Бу саволга ушбу беллашувдан сўнг жавоб оламиз.

Карло Анчелоттининг "Бавария" инқироз кўчасидами? Бу савол ҳозирда барчани бирдек қийнаб келмоқда. Кимдир "Бавария"ни аллақачон инқироз кўчасига кириб қолганини таъкидлаётган бўлса, бошқа бировлар хулоса қилишга шошилаётишгани йўқ. Дортмунддан учралган мағлубият, ЕЧЛдаги муваффақиятсиз ўйинлар, пешқадамликни дебютант жамоага топиширилгани "Бавария" манзилига танқид ёмғирларини ёғдирмоқда. Ниҳоят "Бавария" ҳам ички чемпионатда босимни ҳис қилишни бошламоқда. Бу эса уларга яхши тарафлама таъсир қиладими ёки аксинчами?
Кетма-кет муваффақиятсиз ўйинларни ўтказган "Бавария" ўз уйида "Байер"ни қабул қилади. Рожер Шмидт шогирдлари учун мавсум кўнгилдагидек бошланмаган эди. Аста-секин Шмидт жамоадаги муаммоларни бартараф этди ва натижалар ўзгара бошлади. Жамоа 11-турдан сўнг 9-ўринга кўтарилиб олди. "Аспиринликлар" куни кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддалашди. Табиийки жамоанинг кайфияти анча яхши. "Бавария"да эса аксинча. Айнан шу жиҳат "Байер"га ушбу ўйин олдидан қандайдир устунлик тақдим этиши мумкин. Қолган барча жабҳада "Бавария" рақибидан устун ва кучлироқ. Лекин Шмидт Тухель ёки Қурбон Бердиев (Кириченко) қилган ишни бехато уддалай олса, унда "Байер" Мюнхендан очко олиб қайтиши мумкин.


Бундеслигани энг ёмон бошлаган клуб бу "Шальке". Лекин жамоа охирги турларга келиб ниҳоят ўз қаддини кўтариб олди. Гельзеркирхенликлар қуйи поғонадан 11-ўринга қадар кўтарилиб олишди. Бу турда "Шальке" ўз майдонида "Дармштадт"ни меҳмон қилади.
Турнинг сўнгги баҳси эса "Герта" ҳамда "Майнц" жамоалари ўртасида кечади.
"Герта" ҳам ўз ҳисобида 21 очкога эга ва пойтахтликлар совринли ўринлар учун курашишмоқда.


Германия бундеслигаси турдан-турга қизғин тус олмоқда. Дебютант "Лейпциг"нинг шовқин кўтараётгани, "Бавария"нинг кичик инқирози, "Хоффенхайм" 29 ёшли мураббий билан мағлубиятсиз иштирокни давом эттираётгани, "Герта" ҳам юқори ўринлар учун курашаётгани, "Боруссия Дортмунд"нинг янги рақобатчилар билан ўзаро кураши...

Бундеслигани кузатишда давом этинг!

Бундеслига, 12-тур. Турнир жадвали

26 ноябрь.

"Фрайбург" - "РБ Лейпциг" (00:30)
"Айнтрахт" - "Боруссия Дортмунд" (19:30)
"Ингольштадт" - "Вольфсбург" (19:30)
"Гамбург" - "Вердер" (19:30)
"Кёльн" - "Аугсбург" (19:30)
"Боруссия Мёнхенгладбах" - "Хоффенхайм" (19:30)
"Бавария" - "Байер" (22:30)

27 ноябрь.

"Шальке" - "Дармштадт" (19:30)
"Герта" - "Майнц" (21:30)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика