

Ушбу баҳсда меҳмонлар бош мураббийсиз ўйнашди. Бироз аввал сайтимизда бу борада хабар ҳам чиққанди.
Хўш, "Сўғдиёна" U-21 бош мураббийи Расул Ҳайитов нима учун бугун қайдномадан ўрин олмади?
U-21 биринчилиги 1-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари U-21” – “Сўғдиёна U-21” учрашувида “Сўғдиёна U-21” бош мураббийи Расул Хаитов ўзини назорат қила олмай, майдонга тушиб, рақиб жамоаси ва ўз жамоаси шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланганди.
Шу сабабли "Қизилқум"га қарши баҳсда қайдномадан жамоа маъмури ва массажчи жой олди холос.




