"Сўғдиёна" U-21 жамоаси Навоийга мураббийсиз борди...ми?

Narzulla Saydullayev
18 мар 2021, 16:21
Бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида Ўзбекистон U-21 Биринчилигининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан айни дамда, Навоий шаҳридаги "Кимёгар" стадионида "Қизилқум" ва "Сўғдиёна" ёшлар жамоаси ўзаро баҳс олиб бормоқда. Мазкур учрашув қайдномасига назар ташлар эканмиз, эътиборимизни бир тортмасдан қолмади. Яъни қайдномада расмийлар тўлдириладиган жойда "Сўғдиёна" ёшлар жамоасидан бирорта ҳам мураббий ўрин олмаган.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади. Жиззахлик ёшлар сафар учрашувига мураббийсиз боришганми?


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›