UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футзалда Хитойдан устун келди  1 21:50"Милан"нинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаги асосий мақсади ким бўлади?  1 21:30Тили сабабли Лапорта ишдан кетиши мумкин  6 21:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Уҳдуд" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 20:48"Барселона" футболчилари бойкот эълон қилишмоқчи?  9 20:35Акмал Мозговой Европа сари йўл олиши мумкин  13 20:23Гёкерешга Германиядан харидор бор  1 19:59"Зенит" Алиссонни сотиб олмоқчи  3 19:42Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?   9 19:32"Челси" январда тўрт нафар футболчиси билан хайрлашади  3 19:09ПСЖ Кварацхелияни қишдаёқ сотиб олмоқчи  1 18:53Рональд Араухо "Ювентус"га ўтмоқда  2 18:11Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" - "ФарДУ" баҳсида дарвозаларга 5 та гол киритилди  1 17:45Карим Бензема яна "Реал" қароргоҳида  2 17:09"Айнтрахт" "Ман Сити" учун Мармушнинг нархини белгилади  4

Бугун Шадринни сўнгги манзилга кузатишди Янгиликлар

Бугун Шадринни сўнгги манзилга кузатишди

Соат 11:00да Тошкент вилоятининг Бўка туманида Шадринни сўнгги манзилга кузатиш маросими бўлди.
Афсуслар бўлсинки, бу футболчи энди орамизда йўқ.
"Локомотив" раҳбарияти футболчининг оила аъзоларига моддий ёрдамини аямади. Шунингдек, футболчилар ҳам. Бундай инсонпарварлик учун уларга раҳат айтишимиз мумкин.

Ҳаммадан ҳам Фозил Мусаев изтиробда. Бу икки футболчи ёшликдан бирга футбол мактабига борган. Кейинчалик бу икки дўст Чиғатой футбол мактабида бирга ўқидилар. Кейин "Машъал" клубининг фарм клубида бирга тўп тепдилар. Йиллар давомида Ўзбекистон ёшлар ва кейинчалик олимпия терма жамоасида бир хонада истиқомат қилдилар. Фозилнинг кўзларидан ёш тинмаяпти. Фозилга дўстинг учун ўзингни ушла, у эришмаган натижаларга сен эришгин деймиз.

П.С: Япония билан ўйин Шадриннинг фаолиятидаги энг яхшиси бўлган. "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳси ҳам ундан кам бўлмаган деб ўйлайман. 2011 йил Косонсойда бўлиб ўтган ўйиннинг 19 ва 24-дақиқаларида Шадрин жуда чиройли тарзда гол урган эди. "Навбаҳор"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган учрашувдаги икки гол ҳам бир хил чиққан эди. Биринчи голга ким пас берган ёдимда йўқ, аммо иккинчисида Алишер Маҳмудов чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ҳаволатиб етказиб беради. Шу пасдан кейин иккинчи тўп Тимур Жўраев дарвозаси тўридан жой олади.
Суратда, Шадринни биринчи голдан кейинги қувончи.

Нодирхўжа Ю.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика