

Равшан Ҳайдаров шогирдлари Испания йиғини доирасидаги илк беллашувида Бразилия билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Ўзбекистон U-20 — Бразилия U-20
Испания. "Антонио Гальярдо" стадиони. 22:00
Эслатиб ўтамиз, кеча U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганди. Унга кўра, Ўзбекистон "А" гуруҳига тушган ва мусобақа очилиш учрашувида мезбон Аргентинага қарши ўйнаши маълум бўлган эди.

Маълумот учун, Бразилия "D" гуруҳидан жой олган ва Италия, Нигерия ва Доминикан Республикаси билан баҳс олиб боради.



