UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  2 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  5 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:13Суперлига 13-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 11:54Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида ишлайдиган расмийлар маълум  3

Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Уммон билан ўйнайди Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Уммон билан ўйнайди

15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентдаги йиғин доирасида Уммон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Тошкентдаги йиғинини 21 июль куни бошлаган. Ушбу йиғин давомида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси уммонлик тенгдошлари билан иккита назорат ўйини ўтказишни режалаштирган. Дастлабки ўйин бугун, 25 июль куни соат 18:00да бошланса, иккинчи учрашув 27 июль куни, 18:00да бошланади. Ҳар икки ўйин ҳам “Жар” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика