UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  0 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Шўртан" Янгиликлар

Бугун футбол. "Сўғдиёна" - "Шўртан"

Теглар :  СўғдиёнаШўртан
Бугун олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Шўртан" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 19:00да старт олади.

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Шўртан” (Ғузор)
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Хаматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров


Жадвалдаги ўрни: "Сўғдиёна" 12-ўринда (11 очко), "Шўртан" 10-ўринда (12 очко).

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бу ўйинда ким ғолиб чиқишини тахмин қилиш қийин бўлса керак. Негаки иккала жамоа ҳам савия ва ўйин жиҳатдан бир-бирига яқин ҳисобланади. Агар бугун "Шўртан" ғалаба қозонса, бу ғузорликларнинг сафардаги илк ғалабаси бўлади. Мабодо майдон эгалари зафар қучса, тўртинчи ғалабани расмийлаштиришади.

Факт: "Сўғдиёна" ўз майдонидаги тўртта ўйиндан учтасини ғалаба билан якунлаган. Жиззахликлар уйда "Олмалиқ", "Обод" ва "Машъал"дан устун келиб, "Нефтчи"га мағлуб бўлишган. 



Биласизми? "Сўғдиёна" уйдаги охирги ўйинида "Машъал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бугун улар Қашқадарёнинг бошқа бир клуби "Шўртан"ни қабул қилишади.

Факт: "Шўртан" сафарда бешинчи учрашувини ўтказади. Жамоа аввалги тўртта ўйиннинг ҳаммасида мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 2-10.

Биласизми? "Шўртан" сафарда умуман очко қўлга киритмаган олий лиганинг ягона жамоаси бўлиб турибди. Тўртта ўйин - тўртта мағлубият.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика