UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  0 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  0 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  6 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  50 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  5 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  7 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86

Бугун футбол. "Шўртан" - "Андижон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Шўртан" - "Андижон"

Теглар :  АндижонШўртан
Бугун олий лиганинг 25-тур доирасида "Андижон" сафарда "Шўртан" меҳмони бўлади.

Олий лига. 25-тур
ШЎРТАН - АНДИЖОН
Бош ҳакам:
Вадим Агишев
Бошланиш вақти: 17:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Шўртан" 10-ўринда (29 очко), "Андижон" 16-ўринда (16 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 13 очко.  

Таъриф: Олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган "Андижон" бугун Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади. Мавсум якунига етаётган бир пайтда "Андижон" учун ҳар бир учрашув муҳим аҳамиятга эга. Биринчи даврада "Шўртан"нинг аҳволи чатоқ эди, аммо кейинчалик ғузорликлар бирин-кетин ғалаба қозона бошлашди ва турнир жадвалидаги мавқеларини анча яхшилаб олишди.

Факт: Охирги уч учрашувни кетма-кет учта ғалаба билан якунлаган "Шўртан" иккинчи даврани бирмунча яхши ўтказмоқда. Ғузорликлар оралиқ танаффусдан сўнг уйда бўлиб ўтган бешта ўйиндан тўрттасини ғалаба билан якунлашди. Буни ҳам яхши кўрсаткич деса бўлади.

Факт: "Андижон"нинг сафарда умуман омади келмаяпти деса ҳам бўлаверади. Жамоа сафарда ҳозирча фақат бир марта ютуққа эришган. Ориф Маматказин шогирдлари Фарғонада "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтишган. Аммо ўшандан бери жамоа қаторасига бешта учрашувда ғалаба қозона олмади: бир дуранг ва тўрт мағлубият.

Факт: Андижонда кечган биринчи давра баҳсида "Шўртан" 3:1 ҳисобида зафар қучган. Голлар: Н. Йованович (52, пенальти) – М. Муродов (28), И. Таран (56, пенальти), З. Полвонов (59).

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика