UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  0 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  2 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  10 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Шўртан" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Шўртан"

Бугун олий лиганинг 23-туридан ўрин олган олтита баҳс бўлиб ўтади.

Қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувларда бири Қўқонда, "Қўқон-1912" ва "Шўртан" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. 

Турнир жадвалига назар солсак, "Қўқон-1912" 34 очко билан 7-ўринни, "Шўртан" эса 20 очко билан 14-ўринни банд этиб турибди. Қўқонликлар ҳатто иккинчи ўринга ҳам кўтарилиб олишганди, аммо иккинчи даврадаги тўрт мағлубият жамоани пастга тушириб юборди. Хусусан жамоа кетма-кет охирги иккита баҳсни ютқазди. 

"Шўртан" ҳақида гап кетганда бу жамоа сафарда ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Фақат бир марта дуранг ўйнаган бўлса, қолган 9та баҳсда ютқазиб қўйган. Қолаверса, "Шўртан" сафар ўйинларида атиги учта гол урган. 

Биласизми? "Шўртан" сафардаги бир очкосини 16-турда "Нефтчи"га қарши учрашувда қўлга киритган. Жамоа Фарғонада 1:1 ўйнаган. Қолаверса, ғузорликлар иккинчи давра бошланганидан бери ҳозирча фақат битта ўйинда ғалаба эришишди. 

Факт: "Қўқон-1912" уйдаги беллашувларда 20та гол урган ва бу борада "Насаф" билан бир хил кўрсаткичга эга. 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика