UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  2 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  0 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  6 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  1 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  9 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  6 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  12 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  23

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро" Янгиликлар

Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Бухоро"

Теглар :  Қўқон-1912Бухоро
Бугун олий лиганинг 12-тур баҳсларига старт берилади. Бугунги ўйинлар орасида марказий баҳс Қўқон шаҳрида кечади. Учрашув 18:00да бошланади.

18:00 - «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро)
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.


Ўйиндан нима кутяпмиз? Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги.  "Қўқон-1912" 20 очко билан учинчи, "Бухоро" эса 17 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Бугун нафақат иккала жамоа, балки ёш мураббийларнинг ҳам ўзаро "тўқнашувига" гувоҳ бўламиз. Мазкур баҳсда ким ғалаба қозониши ҳақида бир нарса дейиш қийин.

Факт: "Қўқон-1912" ўз майдонида фақат битта учрашувда мағлуб бўлган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 1-турда "Насаф"га ютқазиб қўйишган. Кейинги ўйинларда эса жамоа уч марта ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Тўплар нисбати 9-5. Қўқонликлар уй учрашувларида 11 очко тўплаган.

Биласизми? "Қўқон-1912" охирги учта ўйинни дуранг билан якунлади. Энг қизиғи, учаласи ҳам 1:1. "Қўқон-1912" "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Локомотив" билан кечган баҳсларда ғалабага эриша олмади, шунингдек мағлуб бўлмади ҳам.

Факт: "Бухоро" сафардаги иккита беллашувда ғалаба қозонган ва олти очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати 6-8. Бу жамоа сафарда ҳали дуранг ўйнамаган, қолаверса учта ўйинда мағлуб бўлган.

Биласизми? "Бухоро" охирги икки ўйиндан бери юта олмаяпти: бир дуранг ва бир мағлубият.  Улуғбек Бақоев шогирдлари сафарда "Пахтакор"га имкониятни бой бериб, уйда "Навбаҳор" билан 3:3 ўйнашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика