UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  1 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  0 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  1 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  2 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  12 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  12 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  18

Бугун футбол. "Персеполис" - "Ал Садд" Янгиликлар

Бугун футбол. "Персеполис" - "Ал Садд"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган жавоб баҳси ўтказилади.

Теҳрондаги машҳур "Озоди" стадионида Эроннинг амалдаги чемпиони "Персеполис" Қатарнинг "Ал Садд" клубини қабул қилади. Ўйин бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. "Спорт" телеканали мазкур учрашувни бугунги дастурига киритган, бироқ тўғридан-тўғри эмас, балки 22:00дан бошлаб эфирга узатиши ёзиб қўйилган.

Доҳада кечган биринчи беллашувда "Персеполис" 1:0 ҳисобида зафар қучган. Ўйин охирларида жамоа ҳужумчиси Али Алипур томонидан киритилган гол меҳмонларга кичик ғалабани тақдим этганди. Бугунги ўйиндан сўнг финалга чиққан омадли жамоа номи маълум бўлади. "Персеполис" чорак финалда Қатарнинг яна бир номдор клуби "Ал Дуҳайл"ни ортда қолдирди. "Ал Садд" эса аксинча Эроннинг энг номдор жамоаси "Истиқлол"ни мусобақадан чиқариб юборди.

Маълумот учун, "Ал Садд" 2011 йил ОЧЛда ғолибликни қўлга киритганди. Ҳозирда бу жамоага Жезуалду Феррейра мураббийлик қилмоқда. "Персеполис" устози эса Бранко Иванкович ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика