UZ

Сўнгги янгиликлар

03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  5 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  37 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  5 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2

Бугун футбол. “Насаф” – “Олмалиқ” Янгиликлар

Бугун футбол. “Насаф” – “Олмалиқ”

Теглар :  НасафОлмалиқ
Бугун Қаршида катта футбл. “Насаф” 20-тур доирасидаги учрашувни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Марказий” стадионда соат 18:45да бошланади.

Бугунги учрашувни ФИФА рефериси Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

ЎзПФЛ 20-тур
“Насаф” (Қарши) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)
08.09.2017. “Марказий” стадион. 18:45да
Бош ҳакам:
Олим Толибжонов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Набийжон Рўзимов, Александр Буров (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

Олим Толибжонов жамоамизнинг бу йилги чемпионатдаги учрашувларини ҳали бошқарган эмас. Бугунги учрашув дастлабкиси бўлади.

Шу пайтгача мазкур жамоалар ўзаро 19 марта куч синашган. Шундан ўнта баҳсда “аждарлар” зафар қучишган, яна еттита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Иккита ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” тарафида - 31:17.

Қаршида бўлиб ўтган тўққиз ўйиндан еттитасида “Насаф” ғалаба қозонган. Икки учрашувда бир хил 2:2 дуранг ҳисоби қайд этилган. Кўриб турганингиздек, “Олмалиқ” жамоаси ҳанузгача Қаршида ғалаба қозона олмаган. Қаршидаги сўнгги дуранг натижа эса 2013 йили бўлган.

Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда мазкур жамоалар ўртасида энг йирик 4:0 ҳисоби, 2010 йили қайд этилган. Бу учрашувда Илҳом Шомуродов хет-трик муаллифи бўлган. Кенжа Тўраев эса битта гол киритган.

Биринчи давранинг 5-турида бу жамоалар Олмалиқда ўзаро баҳс юритишган. Унда “Олмалиқ” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Бугун “Марказий”да қизиқарли ва муросасиз курашларга бой учрашув бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. “Марказий”га ташриф буюринг ва яхши ҳордиқ чиқаринг.

Мухлисларга ўйин чипталари стадион қошидаги чиптахоналарда сотилаётганини ҳам эслатиб ўтамиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика