UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  6 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  1 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  3 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   2 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  34 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  44 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  6 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  453 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  17

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 8-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилади.

Учрашув аслида Термизда ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли Тошкентга кўчирилганидан хабарингиз бор. Мусобақа жадвалида "Локомотив" 9 очко билан 8-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 9-10. "Сурхон" эса 4 очко тўплаган ҳолда 12-ўринни эгаллаб турибди. "Сурхон"да тўплар нисбати 7-15.

Карантиндан сўнг кетма-кет 3та мағлубият қабул қилиб олган "Локо" ўтган турда ғалабага эришди. "Темирйўлчилар" уйда "Қизилқум" устидан 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Авазбек Ўлмасалиев, Кирилл Погребняк ва Диёр Туропов томонидан киритилган голлар "Локо"га бу йилги Суперлигада учинчи ғалабани тақдим этди. Аввалги иккита ғалаба ҳам уйда "Андижон" ва "Бухоро" устидан қўлга киритилганди.

"Сурхон" эса аксинча 3-турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Термизликлар бир бор дуранг ўйнаб тўртта беллашувда имкониятни бой беришди. Хусусан жамоа охирги 3 ўйинда фақат мағлуб бўлди. Бу мағлубиятлар АГМК, "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан кечган баҳсларда қайд этилди. 

Бугунги учрашув "Локомотив" учун ўз майдонидаги 6-ўйин бўлади. Аввалги бешта баҳснинг учтасида ғалаба қозонган "темирйўлчилар" икки марта мағлуб бўлишган. "Сурхон" эса бугун сафарда бешинчи бор майдонга тушади. Бу жамоа ҳозирча сафарда бир марта ютуққа эришган: Навоийда "Қизилқум" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. 

P.S. "Локомотив" - "Сурхон" учрашувини соат 19:00дан бошлаб "Маҳалла" ТВда тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика