UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  0 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  1 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  0 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  0 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  3 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  1 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  3 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  2 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  3 11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  1 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 8-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилади.

Учрашув аслида Термизда ўтказилиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабабли Тошкентга кўчирилганидан хабарингиз бор. Мусобақа жадвалида "Локомотив" 9 очко билан 8-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 9-10. "Сурхон" эса 4 очко тўплаган ҳолда 12-ўринни эгаллаб турибди. "Сурхон"да тўплар нисбати 7-15.

Карантиндан сўнг кетма-кет 3та мағлубият қабул қилиб олган "Локо" ўтган турда ғалабага эришди. "Темирйўлчилар" уйда "Қизилқум" устидан 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Авазбек Ўлмасалиев, Кирилл Погребняк ва Диёр Туропов томонидан киритилган голлар "Локо"га бу йилги Суперлигада учинчи ғалабани тақдим этди. Аввалги иккита ғалаба ҳам уйда "Андижон" ва "Бухоро" устидан қўлга киритилганди.

"Сурхон" эса аксинча 3-турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Термизликлар бир бор дуранг ўйнаб тўртта беллашувда имкониятни бой беришди. Хусусан жамоа охирги 3 ўйинда фақат мағлуб бўлди. Бу мағлубиятлар АГМК, "Қўқон-1912" ва "Пахтакор" билан кечган баҳсларда қайд этилди. 

Бугунги учрашув "Локомотив" учун ўз майдонидаги 6-ўйин бўлади. Аввалги бешта баҳснинг учтасида ғалаба қозонган "темирйўлчилар" икки марта мағлуб бўлишган. "Сурхон" эса бугун сафарда бешинчи бор майдонга тушади. Бу жамоа ҳозирча сафарда бир марта ютуққа эришган: Навоийда "Қизилқум" 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. 

P.S. "Локомотив" - "Сурхон" учрашувини соат 19:00дан бошлаб "Маҳалла" ТВда тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика