UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  1 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  0 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  1 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Бугун футбол. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 5-тур ўйинлари давом эттирилади.

Ўтган турда мағлубиятга учраган "Локомотив" ўз майдонида аввалги тур ғалабага эришган "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Локо" 6 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" эса 4 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти.

Айтиб ўтганимиздек, карантиндан сўнг дастлабки баҳсда "Локо"нинг омади келмади. Жамоа ўз майдонида "Металлург" билан куч синашиб, кутилмаганда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. "Сўғдиёна" эса аксинча Жиззахда "Пахтакор"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Бугунги ўйин "Локо" учун уйдаги тўтинчи беллашув бўлади. Аввалги учта баҳсда "темирйўлчилар" икки бор зафар қучиб, бир марта мағлуб бўлишган. "Темирйўлчилар" "Металлург"га имкониятни бой беришдан олдин уйда "Андижон" (2:1) ва "Бухоро" (3:0) устидан ғалаба қозонишди. 

Шу пайтгача 4та ўйинда майдонга тушган "Сўғдиёна" ҳисобида фақат битта ғалаба бор. Улуғбек Бақоев шогирдлари бунгача икки бор мағлубиятга учраб, бир марта дуранг ўйнашди. "Сўғдиёна" сафардаги иккита ўйинда ҳам имкониятни бой берган: 1-тур "Машъал"га 0:3 ҳамда 3-тур "Қўқон-1912"га 1:2.

Имкониятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта, "Локомотив" ўз майдонида ўйнайди ва ўтган турдаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлашга ҳаракат қилади. "Пахтакор"ни мағлуб этган "Сўғдиёна" эса бу турда ҳам очколи бўлишга уриниб кўради. 

P.S. Соат 19:00да бошланадиган ўйинни "Спорт" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Coca Cola Суперлигаси 5-тур

"Локомотив" - "Сўғдиёна"

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Хусниддин Шодмонов, Александр Буров, Илья Ильин

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Шоҳрух Саид

20 июнь. "Локомотив" стадиони. 19:00

Локомотив

Шаҳзод Шайманов - 52', Кирилл Погребняк - 58'

Суперлига. 5-тур

20/06/2020, 19:00

2
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Жасур Ҳасанов О - 43'

45'
90'
21'  Иброҳим Ғанихонов
46'  Иброҳим Ғанихонов (Диёр Туропов)
52'  Шаҳзод Шайманов
58'  Кирилл Погребняк
58'  Диёр Туропов
66'  Кирилл Погребняк (Авазбек Ўлмасалиев)
76'  Диёр Туропов
90'  Славко Дамьянович
10'  Сардор Қулматов
34'  Жамшид Болтабоев
43'  Жасур Ҳасанов О
62'  Эливелто Рибейро
70'  Санат Шихов (Санжар Рашидов)
79'  Аюбхон Номанов (Шаҳбоз Жўрабеков)
79'  Шохруз Норхонов (Баҳодир Насимов)
86'  Жасур Ҳасанов О (Иван Нагаев)
86'  Эливелто Рибейро (Жавоҳир Қаҳрамонов)

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика