UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Қирғизистон бош мураббийи: "Минимум вазифа Осиё Кубоги-2023га чиқиш"  0 12:40"Тоттенхэм" келаси мавсум учун уй ва меҳмон либосларини намойиш этди  1 12:34ОАВ: Неймарнинг отаси "Ювентус" спорт директори билан учрашади  5 12:30Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 12:29Усмон Тошев: «Гуруҳимизда кучсиз жамоа йўқ»  0 12:15Анте Мише: «Туркманистон гуруҳда иккинчи ўрин учун курашади»  2 12:15Расман: Де Лигт - "Ювентус" футболчиси!  11 11:55Учта фарқни топинг   20 11:48Жарима тўпидан урилган энг чиройли голлар   5 11:46"Бавария" Левандовскига Ла Лигадан ўринбосар топди  1 11:32Агент Криштиану   9 11:29Игорь Шквирин АГМКда иш бошлади  4 11:17International Champions Cup. "Арсенал" "Бавария"ни мағлуб этди  5 11:13"Атлетико"нинг янги футболчиси Киран Триппьер: "Фантастик жамоа ва ажойиб мураббий"  3 10:50"Лацио" Азмунни харид қилиши мумкин  7

Бугун футбол. "Андижон" - "Насаф" Янгиликлар

Бугун футбол. "Андижон" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу мавсумда Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган "Андижон" ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Бу ўйин "Андижон" учун ўз майдонидаги илк учрашув бўлади. Чунки бунгача жамоа тўртта учрашувда майдонга тушган бўлса, ҳаммасини сафарда ўтказди. 

Турнир жадвалида "Андижон" 2 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Насаф" ҳисобида эса 4 очко бор ва 10-ўринда боряпти. "Андижон" ҳозиргача тўртта ўйиннинг иккитасида дуранг қайд этди ва икки бор мағлуб бўлди. Жамоа "Қизилқум" ва "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Локомотив" ва "Бунёдкор"га имкониятни бой берди. 

Ўтказилган ўйинларда андижонликлар фақат битта гол уришди. Киритилган ягона гол ярим ҳимоячи Ойбек Қиличевга тегишли эканини инобатга олсак, жамоа ҳужум чизиғида муаммолар борлигини кўрамиз. Қолаверса "Андижон" тўртта учрашувда 6та гол ўтказди. 

"Насаф" эса тўртта ўйиннинг биттасида ғалабага эришиб, бир марта дуранг ўйнади ва икки бор мағлуб бўлди. "Насаф" ўзининг ягона ғалабасини Қаршида "Сўғдиёна" устидан қўлга киритган. Бундан ташқари Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Динамо" ва "Пахтакор" меҳмони бўлиб биттадан кўп гол ура олишмади. 

Имкониятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Бугун "Андижон" ўз уйидаги илк учрашувини ўтказади ва стадионда ажойиб муҳит ҳукмрон суради. "Насаф"да эса ўйин савияси юқори. Жамоа яхши майдонда бемалол ўзи хоҳлаган футболни намойиш эта олади. Мана шу жиҳатдан қаршиликларнинг имкониятини юқори баҳолаш мумкин. 

Андижонда бўлиб ўтган охирги беш ўйинда қуйидаги натижалар қайд этилган: 

2016 йил. "Андижон" - "Насаф" 0:0 

2015 йил. "Андижон" - "Насаф" 0:1 

2014 йил. "Андижон" - "Насаф" 0:1 

2012 йил. "Андижон" - "Насаф" 3:4 

2011 йил. "Андижон" - "Насаф" 0:4 

Кўриб турганингиздек, бунгача ўтказилган охирги беш ўйиннинг тўрттасида "Насаф" ғалабага эришган. Фақат энг охирги ўйинда дуранг қайд этилган. "Андижон" сўнгги беш учрашувнинг фақат биттасида рақиб дарвозасига тўп кирита олган. Жамоа учта гол уриб ўз дарвозасидан 4 бор тўп олиб чиққан. "Насаф" эса бешта учрашувда рақиб дарвозасини 10 марта ишғол қилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+3   
18 апр 15:53:31
manutd_and
XUSHXABAR!!! Andijon viloyat teleradiokompaniyasi direktori Boburmirzo Mirzaahmedovning ma'lum qilishicha "Andijon" va "Nasaf" jamoalari o'rtasidagi uchrashuv soat 16:50dan boshlab parralel ravishda Sport va Andijon kanallari orqali jonli efirda namoyish etiladi!
+3   
18 апр 15:53:07
manutd_and
XUSHXABAR!!! Andijon viloyat teleradiokompaniyasi direktori Boburmirzo Mirzaahmedovning ma'lum qilishicha "Andijon" va "Nasaf" jamoalari o'rtasidagi uchrashuv soat 16:50dan boshlab parralel ravishda Sport va Andijon kanallari orqali jonli efirda namoyish etiladi!
+3   
18 апр 15:52:53
manutd_and
XUSHXABAR!!! Andijon viloyat teleradiokompaniyasi direktori Boburmirzo Mirzaahmedovning ma'lum qilishicha "Andijon" va "Nasaf" jamoalari o'rtasidagi uchrashuv soat 16:50dan boshlab parralel ravishda Sport va Andijon kanallari orqali jonli efirda namoyish etiladi!
+2   
18 апр 16:03:52
17чи профил
Худо хохласа бугин Насаф андижонда 3 очко бн кайтади деган умидамиз
+2   
18 апр 16:03:52
17чи профил
Худо хохласа бугин Насаф андижонда 3 очко бн кайтади деган умидамиз
+2   
18 апр 16:03:52
SoLiYeV SoLiJoN FC Andijon RMA
Tristan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Andijon vs Nasaf O'yini Sport jonli efirda namoyish etiladi Ajoyib Hayolparast Filmidan
Lekin rost gapirib qôydiz rostdanam jonli oberar ekan
+1   
18 апр 16:13:33
Abdimurot Bakiev
Хоким бобони отасига рахмат. Абеддан кейин дам элон килган булса , мукофат пул ва авто машина Вада килган булса мана бундан бошка Нима керак . Яна Бир бор рахмат хоким бобо. Уйинда кучлиларга Омод
+1   
18 апр 15:51:46
Tristan
Andijon vs Nasaf O'yini Sport jonli efirda namoyish etiladi

Ajoyib Hayolparast Filmidan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг