UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  1 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  5 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  20 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  10 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  11 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3

Бугун биринчи лига бор. Эсингиздами? Янгиликлар

Бугун биринчи лига бор. Эсингиздами?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 9-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Бошқача айтганда, бугундан иккинчи давра баҳсларига старт берилади. Биринчи давранинг охирги турида мезбонлик қилган жамоалар бу турда айнан шу рақибларга қарши меҳмонда ўйнашади. Бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўтган тур сафарда дуранг қайд этган “Истиқлол” бугун ўз майдонида “Шердор”ни қабул қилади. “Истиқлол” ўз майдонида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши турган гап, қолаверса, жамоа охирги тўрт ўйиндан бери мағлубиятга учрамади. “Шердор” эса кетма-кет икки ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Демак, мазкур баҳснинг қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

Косоннинг “Аланга” жамоаси пойтахтда “НБУ-Осиё” меҳмони бўлади. Бугунги кунда “Аланга” оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Жамоа саккизта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди. “НБУ-Осиё” эса охирги уч учрашувдан бери мағлуб бўлмади.

“Пахтакор-2” ҳам худди “Аланга” сингари атиги бир марта ғалаба қозонди. Бугун Мўминжонов шогирдлари Қибрайда “Зарафшон”ни қабул қилишади. Бу ўйинда меҳмонларнинг имконияти бироз юқори баҳоланмоқда.

Тошкентнинг яна бир жамоаси “Оқтепа” эса ўз уйида “Регистон”ни қабул қилади. Маълумки, “Оқтепа” асосан уй жамоаси ҳисобланади ва уларнинг ғалабага бўлган имконияти кўпроқ. “Регистон”га келсак, бу жамоа сафарда ўтказилган охирги икки беллашувда мағлуб бўлди.

Олий лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири “Андижон” ўз уйида “Спартак” билан куч синашади. Албатта, “Спартак” яхши жамоа, лекин уларда ғолиблик руҳияти етишмаяпти. “Андижон” эса аллақачон ўз ўйинини топиб олган.

Олий лига сари дадил одимлаётган “Машъал” бу турда “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Муборакда кечган ўйиндан сўнг қўқонликлар устози Тоҳир Кападзе ўз майдонимизда бўладиган баҳсда “Машъал”га жиддий қаршилик кўрсатамиз деб айтиб ўтганди. Кўрамиз, Тоҳир ака ваъдасининг устидан чиқа олармикин.

Биринчи лига. Иккинчи босқич
9-тур. 23 сентябрь
«Истиқлол» – «Шердор»
Имкониятлар:
55-45.

«НБУ-Осиё» – «Аланга»
Имкониятлар:
50-50.

«Пахтакор-2» – «Зарафшон-ПФК»
Имкониятлар:
40-60

«Оқтепа» – «Регистон»
Имкониятлар:
65-35.

«Андижон» – «Спартак»
Имкониятлар:
70-30.
 
«Қўқон-1912» – «Машъал»
Имкониятлар:
40-60.

«Косонсой» – «Хоразм»
Имкониятлар:
50-50.
 
«Чуст-Пахтакор» – «Орол»
Имкониятлар:
65-35.
 

Хайрулла ХОЛИҚОВ. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика