Бугун Англия Лига Кубоги финали бўлиб ўтади
26 фев 2023 09:05
Янгиликлар
Бугун Англия Лига Кубоги финали бўлиб ўтади
Бугун, 26 феврал куни ҳисоб бўйича 63-маротаба ўтказилаётган Англия Лига Кубогининг ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтади.
Финал “Уэмбли” стадионида “Ньюкасл Юнайтед” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
Маълумот ўрнида, Лига Кубоги финалига 9 марта чиқиб, 5 бор муваффақиятга (1992, 2006, 2009, 2010, 2017) эришган. Уларнинг рақиби эса фақатгина бир бор 1976 йил ҳал қилувчи баҳсда қатнашиб, мағлубиятга учраганди.
“Қизил иблислар” сафида Донни Ван де Бек, Мэйсон Гринвуд, Антони Марсьяль, Кристиан Эриксен учрашувда қатнашмайди. Маркус Рэшфорднинг иштироки эса сўроқ остида.
“Ньюкасл Юнайтед”дан дарвозабонлар Мартин Дубравка ва Ник Поуп ҳамда ҳимоячи Эмиль Крафт финални ўтказиб юборади. Шунингдек, Жо Уиллокнинг иштироки сўроқ остида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар