Бу қизиқ! Ёш мухлис "Фулхэм" футболчисига 3 фунт совға қилди
13 окт 2016 15:34
Янгиликлар
Бу қизиқ! Ёш мухлис "Фулхэм" футболчисига 3 фунт совға қилди
"Фулхэм" клуби айни пайтда Англия чемпионшипида иштирок этмоқда.
Том Кэрни 2015 йилдан буён ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Куни кеча ярим ҳимоячига ёш мухлислардан бири антиқа хат ёзди.
Қуйида ушбу хатда нималар ёзилгани билан танишиб чиқинг:
"Ҳозир мен сизларга Кэрни ҳақидаги бир нечта фактни тақдим этаман: Яхши футболчи, қайчи услубида зарба беришга уринади, тўпга тез югуради. Мен абонемент эгасиман. Сизларга озгина пул юбораяпман, Олға "Фулхэм".

Маълумот учун, Том Кэрни бу мавсумда 11та ўйинда майдонга тушиб 3та гол урди ва 1та голли пас оширди.
"Фулхэм" айни пайтда 24 жамоа орасида 14 очко билан 14-поғонада бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар