

Бундан 7 кун олдин, 28 апрель куни Марадона БААнинг иккинчи дивизиони вакили "Ал Фужайра" жамоасидан истеъфога чиққанди.
Бироқ орадан икки ҳафта ўтиб, у янги шартнома борасида келишиб олгани борасида маълумотлар тарқаганди. Яқиндагина клуб расмий твиттери хабар беришича, Марадона "Ал Фужайра"дан кетади.
БААнинг айрим манбаларига кўра, Марадона клубдан маошни тўрт бараварга кўпайтиришни талаб қилган. Шу боисдан клубдагилар аргентиналикка келгуси фаолиятида омадлар тилашган.



