

Очилиш ўйинида мезбон Германия Шотландияга қарши баҳс олиб борди.
Унда немислар 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Ана шу учрашувда Шотландиянинг ягона голини Германия марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер 87-дақиқада киритди. Ушбу автоголдан кейин Рюдигер Шотландиянинг Евро чемпионатлари тарихидаги тўпурарлари орасига кириб олди. Шу кунгача ҳеч бир ўйинчи Евроларда Рюдигердан кўпроқ гол урмаган.
Шотландия Европа чемпионатларида кечаги автоголни қўшганда 6-голини урди ва уларни турли хил ўйинчилар киритишган.
Шотландиянинг Европа чемпионатлари тарихидаги голлари муаллифлари: Каллум Макгрегор, Гари Макаллистер, Брайан Макклер, Алли Маккойст, Пол Макстэй, Антонио Рюдигер (автогол).




