Бу нимаси?! Ҳакам футболчига зарба беришга уринди ва уни майдондан четлатди (ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
15 янв 2018, 11:23
"Нант" ҳамда ПСЖ ўртасидаги Франция чемпионатининг 20-тур учрашувида ғалати воқеа юз берди.

0:1 ҳисобида якунланган ўйиннинг 90-дақиқасида меҳмонлар ҳужумга ўтди. Орқарорда рақибга етиб олиш учун югураётган "Нант" футболчиси Диего Карлос эътиборсизлик туфайли учрашув бош ҳаками Тони Шапронга урилиб, реферини йиқитиб юборди. Ҳакам эса бир думалаб уни йиқитган футболчига зарба беришга уринди, аммо унинг бахтига ўйланган иш амалга ошмай қолди. Ғазаб отига минган Тони Шапрон аввалроқ сариқ карточка олган Диего Карлосга навбатдаги огоҳлантирувчи карточкани кўрсатди ва футболчини майдондан четлатди. Ижтимоий тармоқларда футбол мухлислари Тони Шапронни танқид қилишмоқда.

TAS-IX

Кўчириб олиш (скачать)

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia