UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  0 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  60 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1

Breaking news: Ўзбекистоннинг Осиё Кубогига борадиган таркиби! Янгиликлар

Breaking news: Ўзбекистоннинг Осиё Кубогига борадиган таркиби!

Ироқ терма жамоасига қарши кечган иккинчи ўйиндан сўнг Миржалол Қосимов Осиё Кубогига борадиган таркибини маълум қилди.
Хабарингиз бор, Дубайдаги машғулотларда 26 нафар футболчи иштирок этди. Осиё Кубогида эса 23 нафар футболчини заявка қилиш мумкин. Афсуски қуйидаги уч нафар футболчи рўйхатдан чиқиб туришга мажбурлар. Булар, ҳимоячи Бобур Йўлдошев, ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов ва ҳужумчи Наврўз Алимов.

Осиё Кубогида футболчилар 1-23 рақам оралиғида рўйхатдан ўтишлари керак. Унга кўра терма жамоамизнинг якуний рўйхати қуйидагича кўриниш олди.

1. Элдор Суюнов ("Насаф")
2. Егор Кримец  ("Пахтакор")
3. Шавкат Муллажонов ("Локомотив")
4. Сардор Рашидов ("Бунёдкор")
5. Анзур Исмоилов  ("Чанчун Ятаи", Хитой)
6. Баҳодир Насимов ("Падидеҳ", Эрон)
7. Азиз Ҳайдаров ("Ал Шабаб", БАА)
8. Сервер Жепаров  ("Сеонгнам", Ж.Корея)
9. Одил Аҳмедов ("Краснодар", Россия)
10. Жамшид Искандеров ("Пахтакор")
11. Игорь Сергеев ("Пахтакор")
12. Игнатий Нестеров ("Локомотив")
13. Лутфулло Тўраев ("Локомотив")
14. Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф")
15. Жасур Ҳасанов ("Локомотив")
16. Воҳид Шодиев ("Бунёдкор")
17. Санжар Турсунов ("Ворскла", Украина)
18. Тимур Кападзе ("Актобе", Қозоғистон)
19. Виталий Денисов ("Локомотив", Россия)
20. Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
21. Акбар Тўраев ("Бунёдкор")
22. Фаррух Сайфиев ("Насаф")
23. Акмал Шораҳмедов ("Бунёдкор")

"Бобур Йўлдошев ва Жавлон Иброҳимов афсуски якуний рўйхатдан ўрин олмайдилар. Учинчи футболчи ким бўлиши ҳали номаълум. Баҳодир Насимов ёки Наврўз Алимовдан бири Австралияга бормайди. Лекин бу футболчилар рўйхатдан ўрин олмадим деб хафа бўлиши керак эмас. Олдин ҳам айтганман, қитъа чемпионатига 23 нафар футболчини олиб бориш керак. Қўлимда бўлса барча йигитларни олиб кетардим. Рости қарор қабул қилиш жуда оғир бўлди. Терма сафида машғулот ўтказган барча йигитларнинг тайёргарлик жараёнида ёрдами тегди. Бундан олдинги йиғинда иштирок этиб сўнгги йиғинга келмаганлар ҳам борини бериб ҳаракат қилганди", - дейди Миржалол Қосимов.


П.С.
Агар виза масаласи ҳал этилмай қолса Осиё Кубогига Баҳодир Насимов бормайди. Шундай ҳолатда унинг ўрнини Наврўз Алимов тўлдиради.


Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика