UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  9 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  16 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Бразилияни мағлуб этган Камерун ТЖ аъзоларидан қайсилари Ўзбекистонга қарши ўйнаганди? Янгиликлар

Бразилияни мағлуб этган Камерун ТЖ аъзоларидан қайсилари Ўзбекистонга қарши ўйнаганди?

ЖЧ-2022 гуруҳ босқич охирги турида Камерун термаси Венсан Абубакарнинг ягона голи эвазига Бразилияни мағлуб этишга эришди – 1:0.

Шу йилнинг сентябрида камерунликлар Жанубий Кореянинг Геонгги шаҳрида Ўзбекистон МТЖга қарши ўртоқлик учрашувида қатнашиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Ўшанда Хожимат Эркинов ҳисобни очган, Остон Ўрунов эса натижани иккитага оширганди.

ЎЗБЕКИСТОН - КАМЕРУН - 2:0 (1:0, 1:0)

23 сентябрь 2022 йил. Геонгги, "Гоянг" стадиони.

Голлар: Ҳожимат Эркинов 24, - 1:0 (Элдор Шомуродов). Остон Ўрунов 77, - 2:0 (Одил Ҳамробеков).

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов (18.Абдулла Абдуллаев, 66), 15. Умар Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 4. Фаррух Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 22. Ойбек Бозоров (10.Шаҳбоз Умаров, 59), 14. Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 87), 8. Ҳожимат Эркинов (11.Остон Ўрунов, 59).

Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 6.Иброҳимҳалил Юлдашев, 13.Шерзод Насруллаев, 17.Сардор Собирхўжаев, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Акмал Мозговой.

Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения).

Камерун: 23.Андре Андре Онана, 3.Николя Нкулу, 21.Жан Шарль Кастеллетто (4.Кристофер Вух, 46), 25.Энцо Эбоссе, 8.Оливье Нтчам (26.Жан Эмиль Онана, 74), 11.Нуху Толо, 14.Жорж Манджек (15.Малонг Кунде, 63), 19.Коллинс Нгоран Фаи, 6.Моуми Брис Нгамалеу (7.Мбида Нкуду, 74), 10.Венсан Абубакар (13.Жан Пьер Нсаме, 74), 22.Брайан Мбеумо.

Захира: 1.Симон Нгапандоуетнбу, 2.Йонгва Дарлин, 5.Омар Гонсалес, 9.Кана Тавамба, 16.Мбока Эпасси, 17.Мбаизо Мбаиссидара, 18.Мартин Хонгла, 20.Оум Жоут Самуэль, 24.Гаэль Белла Ондуа.

Бош мураббий: Ригобер Сонг (Камерун).

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 53, Сречко Катанец 54, Жорж Манджек 62, Кристофер Вух 82, Остон Ўрунов 87, Фарруҳ Сайфиев 90+3.

Ўша таркиб билан солиштирсак, кечаги ўйинда Ўзбекистонга қарши ўйнаган 8 футболчи қатнашди:

Ҳимоячилар – Нуху Толо, Энцо Эбоссе, Коллинс Нгоран Фаи, Моуми Брис Нгамалеу;

Ярим ҳимоячилар – Малонг Кунде, Оливье Нтчам;

Вингер – Брайан Мбеумо;

Ҳужумчи – Венсан Абубакар.

Умуман олган эса Камерун терма жамоаси ўз тарихида 2-маротаба “пентакампеонлар”ни енгишга эришди. Бунгача ўтказилган 5 та учрашувнинг 4 тасида Бразилия ғолиб бўлган ва 2003 йилги Конфедерациялар Кубоги дастлабки турида Африка вакили Самюэль Это'онинг голи эвазига (1:0) ғалабани қўлга киритишганди.

Жамоа устози Ригобер Сонг эса ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Бразилияни мағлуб этди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика