

“Менимча, европалик мутахассис Бразилия ТЖда ишлай олади. Гвардиола ёки Анчелотти каби мураббийлар. Улар терма жамоада ақлбовар қилмас нарсаларнинг уддасидан чиқиши мумкин. Бу футболимизнинг кейинги юз йиллик тарихини ўзгартира олади.
Мен учун Карло – футбол оламидаги энг ёрқин шахс. У фақат менга эмас, барча учун дўст. Уни ҳамма яхши кўради. Қойилмақом мураббий: футболни кўриш, ўйинчиларни тушуниш қобилияти. У барча унвонларга лойиқ”, дея қайд этган Роналдо.




