UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бразилиялик мураббий Осиё Кубоги-2007даги ғалабани ёдга олди Янгиликлар

Бразилиялик мураббий Осиё Кубоги-2007даги ғалабани ёдга олди

Бундан ўн йил олдин 29 июль куни Ироқ терма жамоаси Осиё Кубогида ғолиб чиққанди.

Осиёнинг тўрт давлати - Вьетнам, Малайзия, Индонезия ва Таиландда бўлиб ўтган мусобақа қизиқарли баҳсларга бой бўлганди. Финалга эса кўпчилик кутмаган Ироқ ва Саудия Арабистони термалари етиб келишган, якунда Ироқ 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 

Ўйинда ироқлик ҳужумчи Юнис Маҳмуд томонидан киритилган ягона гол бразилиялик мураббий Жорван Виейра шогирдларига тарихий ғалабани тақдим этганди. Яқинда Жорван Виейра ОФК сайтига интервью бериб, ўша чемпионликни ёдга олди: 

- "Биз охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқаришимиз мумкин эди. Эсингиздами, Малик Муазнинг бош билан берган зарбаси? Тўп дарвоза тўсинининг шундоққина тепасидан ўтиб кетганди. Агар ўша зарба гол бўлганидами, биз ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди". 

- "Ўйинни жуда асабий ўтказганман. Эсимда, бошидан охиригача атрофдагиларга бақириб юргандим. Чунки бу финал эди".

- "Ғалаба сири нимада бўлган? Биринчи навбатда финал куни кўп ухламай вақтли туриб олгандим. Кейинчалик нонушта маҳал футболчиларнинг хонасига бирма-бир кириб улар билан чой ичдим ва уларни хотиржам бўлишга чақирдим. Кўпчилик Ироқ омад туфайли финалга чиқиб қолганини айтади. Лекин бундай эмас, биз ўша пайт ростан кучли эдик".

"Биз финалга қадар Австралия, Таиланд, Жанубий Корея каби жамоаларни мағлуб этганмиз ва бу ўз-ўзидан рўй бериб қолгани йўқ. Бундай турнирларда жисмоний ва руҳий тайёргарлик жуда катта роль ўйнайди. Ўшанда Ироқда уруш кетаётганди, лекин мен шогирдларимни бир мақсад йўлида жипслаштира олганимдан хурсандман. 2007 йил Осиё Кубогидаги ғалаба мен учун унутилмас воқеа бўлиб қолади".




Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика