UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  7 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  18 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  6 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5

Бразилия ярим финалга йўл олди Янгиликлар

Бразилия ярим финалга йўл олди

Мундиалнинг навбатдаги чорак финал баҳси бўлиб ўтди.
Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида тўқнаш келган Бразилия ҳамда Колумбия жамоалари ўртасида кечган баҳсда мундиал мезбонларининг қўллари баланд келди.



Луис Фелипе Сколари жамоаси ўйинни ҳужумкорлик билан бошлашди ва учрашув стартидаёқ тезкор гол киритишни уддасидан чиқишди. Бурчак тўпидан етказиб берилган тўпни Бразилия сардори Тиаго Силва тиззаси билан дарвозани ишғол этди ва беллашувдаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.
Иккинчи таймни эса колумбияликлар фаоллик билан бошлашди. Лекин учрашувдаги иккинчи голни киритиш бразилияликларга насиб этди. Чамаси 28-30 метрлар масофадан белгиланган жарима тўпини Давид Луиз ажойиб тарзда амалга оширди ва ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани нишонга олди.  Оспина бу вазиятда ожиз қолди.



Ўтказиб юборилган иккиняи голдан кейин Колумбия терма жамоаси бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур бўлди. Захирадан майдонга тушган Адриан Рамос, Карлос Баккалар жамоаси ўйинига ўзгартириш кирита олишди.
Учрашувнинг 78-дақиқасига келиб бразилиялик посбон Жулио Сезарга колумбияни ҳужумини тўхтатишга хатога йўл қўйди ва Бразилия терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мундиалда порлаётган Хамес Родригез эса 11-метрлик нуқтадан адашмади ҳисобни қисқартириб, ўйин сўнггига қадар ўз мухлисларини умидини сўндирмади. Лекин ҳар қанча ҳаракат қилмасин, Колумбия бошқа гол кирита олмади ва мусобақани шу ерда якунлашга мажбур бўлди.
Бразилия эса ярим финалга йўл олди ва у ерда улар Германия терма жамоаси билан финал йўлланмаси учун баҳс олиб боришади.



ЖЧ-2014. 1/4 финал.

БРАЗИЛИЯ — КОЛУМБИЯ
2:1

Форталеза. “Кастелан” стадиони.

Бош ҳакам
: Карлос Веласко Карбальо (Испания)

Голлар
: Тиаго Силва (7), Давид Луиз (69), Хамес Родригез (80-пенальтидан).


Бразилия: Жуило Сезар, Тиаго Силва, Давид Луиз, Фернандиньо, Марсело, Хулк (Рамирес, 83), Паулиньо (Эрнанез, 86), Фред, Неймар (Энрике, 88), Оскар, Майкон.

Колумбия: Оспина, Сапата, Йепес, Санчез, Армеро, Гутьеррес (Бакка, 70), Хамес Родригез, Куадрадо (Куинтеро, 80), Гуарин, Ибарбо (А.Рамос, 46), Цунига.

Огоҳлантириш: Тиаго Силва (64), Родригез (67) Йепес (72), Жулио Сезар (78).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика