ЖЧ-2026. Марокаш устунлик қилган, Бразилия эса ўзига ўхшамаган ўйинда дуранг қайд этилди

Administrator
14 июн 2026, 05:05
Жаҳон чемпионати С гуруҳидан ўрин олган Бразилия ва Марокаш жамоалари илк турда бир очкодан қўлга киритишди.

Бразилия – Марокаш 1:1

Гол: Исмоил Сайбари 21, Винисиус Жуниор 32

03:00, MetLife Stadium

Бразилия: Алиссон – Дуглас Сантос, Магальяэс, Маркиньос, Ибаньес (Данило Луис, 46) – Каземиро (Фабиньо, 46), Гимараэс (Данило Сантос, 80) – Винисиус, Рафинья, Пакета (Кунья, 61) – Тиаго (Луис Энрике, 62)

Марокаш: Буну – Мазрауи (Салах-Эддин, 80), Риад, Диоп, Хакими – Буадди, Эль-Айнауи – Эль-Ханнус (Амаймуни, 80), Унаи (Эль-Мурабет, 65), Диас (Тальби, 65) – Сайбари (Раими, 89)

90+10. Биринчи турнинг марказий учрашуви дуранг билан якунланди.

90+9. ЗАРБААА! Ал Айнауийнинг зарбасини Алиссон қайтарди. Қайта берилган зарбани ҳам дарвозабон қайтарди.

90+6. Охирги дақиқалар Марокашнинг бироз устунлигида ўтмоқда. Бразилия эмас, Марокаш гол уришга чанқоқроқдек кўринмоқда.

90+3. Яссин Буну охирги дақиқада икки марта рақиб зарбасини қайтаришга эришди.

90+1. Яхши ҳужум. Рафинья жарима майдони ичида тўпни Данилога оширди, у эса тўпни ўзига бўйсиндира олмади.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 10 дақиқа қўшиб берилди.

83. Ухх! Рафинья ҳимоячининг хатосидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган эди, аммо Буну реакция кўрсатиб, тўпни тепиб юборди.

DSC_1877.jpeg

80. Бразилия таркибида ўзгариш: Бруно Гимарайнш ўрнига Данило Сантос майдонга туширилди.

80. Марокашда навбатдаги алмаштириш: Билал Эл Ханнусс майдонни тарк этди, унинг ўрнига Айюб Амаймуни туширилди.

80. Яна бир ўзгариш: Аннас Салоҳ-Эддин Нуссаир Мазрауи ўрнига ўйинга қўшилди.

78. Яссин Буну жароҳат олгани сабабли учрашувда тўхталиш юзага келди.

DSC_1781.jpeg

78. Бразилиядан яхши ҳужум. Винисиус қанотдан ёриб кирди ва ичкаридаги Рафиньяга тўпни узатди. Рафа берган зарба дарвозабоннинг қўлига борди.

71. Марокашдан ажойиб ҳужум. Сайбари томонидан берилган зарбага бироз аниқлик етишмади. Офсайд экан.

65. Марокаш таркибида ўзгариш: Аззедин Унаҳи ўрнига Самир Эл Мурабет майдонга туширилди.

65. Муҳаммад Уаҳби яна бир алмаштириш қилди: Браҳим Диас ўрнини Шемсдин Талби эгаллади.

61. Игор Тиаго майдонни тарк этди, унинг ўрнига Луиз Энрике туширилди.

61. Карло Анчелотти яна бир ўзгариш қилди: Матеус Кунья Лукас Пакетта ўрнини эгаллади.

50. Иккинчи бўлим темпи бироз тушди. Тўхталишлар ҳам етарлича.

46. Иккинчи бўлим старт олди.

46. Танаффусда Бразилия таркибида икки ўзгариш: Касемиро ўрнига Фабиньо, Ибаньес ўрнига Данило майдонга тушди.

45+4 Биринчи бўлим якунланди. Марокашга қойил. Бразилияга ҳам. Яхши тайм намойиш қилишди.

45+2 Зарбааа! Пакетанинг қайчи услубида берган зарбаси Яссин Буну томонидан қайтарилди.

46. Биринчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Ибанез ҳам сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

37. Каземиро қўпол ҳаракатлари сабаб биринчи сариқ карточкани олди.

32. ГОООООООООООООЛ! Винисиус Жуниор жарима майдончаси ичида ўз услубида бир ҳимоячини доғда қолдирди ва тўпни дарвозага михлаб қўйди!

31. Ҳакими бугун зарба беришдан чарчамаяпти, аммо унинг зарбалари боргани сари ноаниқроқ бўлмоқда. Бу сафар энг юқоридаги трибуналар нишонга олинди.

27. Ашраф Ҳакими рейд уюштириб, 14-ҳудудгача келди ва зарба йўллади. Ноаниқ.

21. ГОООООООЛ! Марокаш ҳисобни очмоқда! Браим Диас узоқ масофага берган ажойиб пасидан сўнг Исмоил Сайбари кипер билан бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабон устидан ошириб, гол урди.

20. Лукас Пакета томонидан берилган зарбани рақиб ҳимоячиси блоклади. Бразилия ўзига ўхшашга ҳаракат қилмоқда.

18. Рафинья тўпни жарима майдони ичидаги Винига оширганди, бироқ “Реал” футболчиси тўпни ўзига бўйсиндира олмади.

15. Бразилия ўйинни рақиб жарима майдони яқинига кўчирди, аммо ҳозирча “пичоққа илинадиган” ҳужум йўқ.

Бугун Нью-Йорк иккига бўлинган. НБА да бешинчи финал учрашуви ўтказилмоқда. “Нью-Йорк Никс” ғалаба қозонса, чемпион бўлиши мумкин. Эҳтимолий ғалабадан сўнг уларнинг ақлдан озган мухлислари шаҳарни остун-устун қилиши кутилмоқда. Буёқдан Марокаш ёки Бразилия ғалаба қозонса, уларнинг ёнига қўшилишади. Уёғини тасаввур қилаверинг.

10. Учрашувда Марокаш устунликка эришмоқда, мағрибликлар кетма-кет ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилишмоқда. Бразилия, уйғон, Нью-Йоркда соат 03:15 эмас-ку!

7. Зарбаааа! Ашраф Ҳакими ўткир бурчакдан зарба берди, аммо бироз ноаниқ.

Жаҳон чемпионати финал учрашуви ўтказиладиган MetLife стадиони.

5. Жамоалар Жаҳон чемпионати об-ҳавосига ўрганиб олишмоқда.

1. Учрашув бошланди!

Икки мамлакат мадҳиялари янгради.

Жамоалар таркиби:

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›