"Брайтон" ҳимоячиси Кукурелья ўзининг "Манчестер Сити"га ўтишини талаб қилмоқда
22 июл 2022 11:51
Янгиликлар
"Брайтон" ҳимоячиси Кукурелья ўзининг "Манчестер Сити"га ўтишини талаб қилмоқда
"Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурелья "Манчестер Сити"га ўтишни хоҳламоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 24 ёшли испан "Брайтон"нинг трансфер учун жуда катта пул сўраётганидан норози.
Олдинроқ хабар берилганидек, "Брайтон" ҳимоячи учун 50 миллион фунт талаб қилмоқда.
Кукурелья ўтган мавсум "Брайтон" либосида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Фикрлар