UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  49 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  208 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  9 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Бранко Иванкович: "Кашима" Ғарб жамоаларига ўхшамайди" Янгиликлар

Бранко Иванкович: "Кашима" Ғарб жамоаларига ўхшамайди"

Эроннинг "Персеполис" клуби бош мураббийи Бранко Иванкович ОЧЛ финали олдидан фикр берди.

"Биз финалга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Бу ўйинга фақат тактик ҳозирликнинг ўзи камлик қилади, жисмонан ва руҳан ҳам кучли бўлишимиз керак. Бизда иштиёқ юқори ва бунинг учун футболчиларимни ҳурмат қиламан. Мен ҳаётимдаги энг яхши лаҳзаларни интиқлик билан кутяпман".

"Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин? "Кашима Антлерс" кучли клуб, мен бу жамоанинг "Сувон Самсунг"га қарши кечган иккала ўйинини ҳам кўрдим. Лекин энг муҳими, биз аввало ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Аввалги рақибларимиз "Ал Дуҳайл" билан "Ал Садд" ҳам кучли жамоалар эди. Биз ҳужумкорликни сақлаб қоламиз ва финалда ҳам шундай ўйин намойиш этишни хоҳлаймиз".

"Кашима" Ғарб жамоаларидан фарқли ўйин кўрсатади. Улар айниқса техник жиҳатдан кучли. Қолаверса, рақиб таркибида Сержиньо бор", - дейди хорватиялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ОЧЛнинг дастлабки финали 3 ноябрь куни Японияда, жавоб учрашуви эса 10 ноябрда Эронда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика