UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  0 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  4 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  17 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  56 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  3 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0

Ботирали Эргашев: "Муваффақиятсизликлар сабабини излашнинг мавриди эмас" Янгиликлар

Ботирали Эргашев: "Муваффақиятсизликлар сабабини излашнинг мавриди эмас"

Биринчи даврада барча жамоаларга жиддий қаршилик туғдирган, мутахассислар эътирофига сазовор бўлган, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси Суперлигада жон сақлаб қолиш йўлида кураш олиб бормоқда.

Эсингизда бўлса, клубнинг юқори лигадаги сўнги 2017 йилдаги иштирокида ҳам худди шундай сценарий кузатилаганди. Хўш, иккинчи даврадаги нурсиз ўйин ва натижанинг асл сабаби нимада? Шу каби бошқа саволлар билан самарқандликлар посбони Ботирали Эргашевга мурожаат қилдик.

- "Динамо"нинг бу йилги Суперлигадаги иштирокини қандай баҳолайсиз? Биринчи даврадаги жамоа билан, ҳозирги жамоа ўртасида ер билан осмончалик фарқ сезилмоқда...

- Тўғри. Мавсум бошида биздаги ишонч ва хоҳиш жудаям кучли эди. Иккинчи даврада кетма-кет учралган мағлубиятлар сабабли руҳий тушкунликка тушиб қолдик. Худо хоҳласа бу вазиятдан чиқиб кетамиз.

- Клубнинг балки, тасодифан ва тайёргарликсиз Суперлигада пайдо бўлиб қолгани кейинчалик сезилдими?

- Сабаблар кўп. Лекин, биз ҳозир баҳона излайдиган ҳолатда эмасмиз.

- Биринчи сабаб сифатида тайёргарликни келтирдик. Бироқ, таркибдаги футболчилар аксариятида юқори лигада ўйнаш тажрибаси йўқ эди. Даврон Файзиев таваккал иш қилиб, ёшларни биринчи даврада ўйната олди. Лекин нима учун керакли пайтда тажрибали футболчилардан Воҳид Шодиев, Сирож Ҳамроев кабилардан фойдаланмади. Тажрибасизлик ҳам панд бердими жамоага?

- Мураббийнинг ишига аралашмайман. Нима бўлганда ҳам охиргача курашамиз ва кучлилар сафида қолишга ҳаракат қиламиз.



- Иккинчи даврада йигитларни ўз кучига бўлган ишончни , иштиёқ, мотивация, уларнинг кўзидаги учқун сезилмади. Балки молиявий томондан муаммолар бордир...

- Айтганимдек сабаблар етарлича. Ҳаммамиз қўлимиздан келганича, боримизни бериб меҳнат қиляпмиз. Ҳаёт ҳар доим бир текис кетмайди. Паст ва баландлиги бўлгани каби, футболда ҳам шундай. Мунтазам ғалаба қозонишни иложи йўқ. Ғалаба ва мағлубият доим ёнма-ён юради.

- Ёш футболчиларга бироз тажриба етишмади, деган фикрга қўшиласизми? Ўйинни бошқарувчи, етакчининг йўқлиги билинди...

- Ҳа. Айрим учрашувларда тажриба ўз сўзини айтмай қолмади.

- Сўнгги ўйинларда дарвозани Эшбўтаев ва Раимов қўриқлади. Сизга нима бўлди, жароҳат борми?

- Мураббийлар ҳамкасбларимга имконият беришмоқда. Жароҳатим йўқ.

- Мавсум охири эканлигини инобатга олсак, бошқа жамоалардан таклифлар борми?

- Булар ҳақида ўйламаяпман. Қолаверса, “Динамо” билан бир ярим йиллик шартномам бор.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика