UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  91 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  6 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда ЎФА фаолияти танқид қилинди Янгиликлар

Бош вазир томонидан ўтказилган йиғилишда ЎФА фаолияти танқид қилинди

Бугун Вазирлар Маҳкамасида юртимиз спортидаги мавжуд муаммолар, Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу ҳақида Olamsport.com сайти хабар бермоқда. 

Ёдингизда бўлса, 15 май куни Миллий олимпия қўмитасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган эди. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошқарган ўша йиғилишда миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ўз лавозимидан озод этилганди. 

Абдулла Арипов танқидий руҳда ўтган ўша йиғилиш якунида бир ҳафтадан сўнг федерация раҳбарлари билан Вазирлар Маҳкамасида учрашишини айтганди. Бугун ўша белгиланган муддат етиб келди ва айтилган манзилда МОҚда бошланган йиғилишнинг иккинчи қисми бўлиб ўтди. 

Olamsport.com cайтига маълум бўлишича, йиғилишда асосан олимпия оиласига мансуб спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этган. Бош вазир миллий олимпия қўмитаси фаолияти, спортчиларимизнинг Токио-2020 Олимпиадаси лицензиялари йўлидаги кураши ва бошқа қатор масалаларни кескин танқид остига олди. 

Жумладан, Абдулла Нигматович Олимпиадага бир йилдан сал кўпроқ вақт қолган бир пайтда бор йўғи иккита лицензия қўлга киритилгани, бундан тўрт йил аввал худди шу вақтда лицензиялар сони 10 тадан ошиқ бўлганини алоҳида урғулади. 

Ўз ўрнида 17 та истиқболли олимпия спорт турлари федерациялари раҳбарлари асосий лицензион турнирлар олдинда эканлиги, Токио-2020 учун камида 100 та лицензия қўлга киритилишини айтишди.    

Бир ҳафта аввал МОҚда ўтган йиғилишда қатор федерация мутасаддилари миллий олимпия қўмитаси томонидан олиб борилган молиялаштириш тизимидан норози бўлишганди.  

Жумладан, Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси номидан сўзга чиққан Татьяна Маматқулова йиллик тақвимдан ўрин олган мусобақалар, хусусан лицензион турнирларга айнан молия тизими масаласи сабаб юборилмаганидан нолиган эди.

Бугунги йиғилишда Абдулла Арипов федерацияларни марказлашган ҳолда молиялаштириш масаласи миллий олимпия қўмитаси зиммасида қолиши, лекин бу жараён жиддий назорат қилиниши, спортчиларимизнинг йиллик тақвимга киритилган нуфузли мусобақалардаги иштироки таъминланишини айтди. 

Йиғилишда бош вазир Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг янги раҳбари Рустам Шоабдураҳмоновга бошқарув тизими, кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш вазифасини топширди. 

Селектор йиғилишида Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолиятига ҳам тўхталинди. Абдулла Арипов ассоциация фаолияти қониқарсиз ҳолатда эканлиги, ислоҳотларга муҳтожлигини алоҳида таъкидлади. Бу гаплардан кўриниб турибдики, тез орада Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳам кескин ўзгаришлар рўй беради.

Рейтинг: +128   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика