"Боруссия" Фаврнинг ўрнига бошқа мураббий топиб қўйди

Mirjalol Normatov
16 фев 2020, 15:43
"Bild" нашри хабарига кўра, Дортмунднинг "Боруссия"си раҳбарияти жамоа бош мураббийи Люсьен Фаврни истеъфога чиқармоқчи.

Унинг ўрнига эса "Айнтрахт" устози Ади Хюттернинг номзоди кўриб чиқилмоқда.

Хюттернинг "Айнтрахт" билан тузган шартномасида товон пули кўрсатилган ва шу боисдан "арилар" раҳбарияти исталган пайтда ушбу суммани тўлаб, Адини ишга таклиф қилиши кутилмоқда.

Фавр 2018 йилнинг ёзида дортмундликлар бошқарувини ўз қўлига олганди. Ушбу мавсумда унинг қўл остидаги жамоа барқарорликни кўрсата олмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild