“Боруссия Д”нинг 3 футболчиси “Бавария”га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
6 мар 2021, 01:45
Германия чемпионати 24-туридан ўрин олган “Бавария” ҳамда “Боруссия Д” ўртасидаги баҳс 6 март куни соат 22:30 да бошланади.

Дортмундликлар матбуот хизмати хабар беришича, бўлажак учрашувда Жованни Рейна, Рафаэль Геррейро ва Жейдон Санчо жамоага ёрдам беролмайди.

Мюнхенликлар Бундеслига турнир жадвалида 52 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. “Арилар” эса 39 очко билан 5-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: bvb.de