

Ўтган ёзда 31 ёшли футболчи Туриндан "Сан-Сиро"га кўчиб ўтган эди, аммо ҳозир собиқ жамоасига қайтмоқчи.
Италияликнинг "Милан"даги йиллик маоши 7,5 млн. евро. У "кекса синьора" сафига қайтиш учун маоши 5,5 млн. евро бўлишига рози.
Олдинроқ, клублар Бонуччи ва Маттиа Кальдараларни алмаштиришга келишиб олган эди.
Ҳозирча келишув тўхтатилган, чунки "Милан"га ўтиши керак бўлган Гонсало Игуаинни баъзи нарсалар қониқтирмаяпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, томонлар барча муаммоларни бартараф этиб, келишувни бугун якунлашмоқчи.



