Бонуччи "Ювентус" билан хайрлашиш учун газетада нима иш қилганини биласизми?
15 июл 2017 17:12
Янгиликлар
Бонуччи "Ювентус" билан хайрлашиш учун газетада нима иш қилганини биласизми?
"Ювентус" футболчиси Леонардо Бонуччи "Милан"га ўтиш олдидан туринликлар билан хайрлашиш учун "Gazzetta dello Sport" газетасининг бир саҳифасини сотиб олди.
"Еттита мавсум ортда қолди. Ушбу мавсумдаги ғалабаларнинг барчаси жамоадаги ажойиб муҳит эвазига қўлга киритилди. Олтита скудетто. Албатта, клуб Чемпионлар Лигаси ғолибига айлана олмагани афсусланарли. Лекин, мана шундай катта оиланинг аъзоси бўлган инсон фахр туйғусини ҳис қилади.
Мен жамоа учун доимо бор кучимни берганман. Клубдошларим, дўстларим ва мухлислар билан ажойиб даврни ўтказдик. Барчаси учун раҳмат, "Юве", - дейилади Бонуччининг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Бонуччи 40 миллион евро эвазига "Ювентус"дан "Милан"га кўчиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар