Бонавентура “Фиорентина” билан келишиб олди
05 сен 2020 00:23
Янгиликлар
Бонавентура “Фиорентина” билан келишиб олди
“Милан”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жакомо Бонавентура фаолиятини “Фиорентина”да давом эттиради, дея хабар бермоқда Sportitalia.
30 ёшли Бонавентура олти мавсум давомида “Милан” шарафини ҳимоя қилди. У 2014 йили “Аталанта”дан “Милан”га кўчиб ўтган, трансфер суммаси 7 миллионе еврони ташкил этганди. У 2013 йилдан буён Италия термасига жалб этилмоқда.
Жорий мавсумда хавбек А Серияда 29 та учрашувда майдонга тушди. Учта гол уриб, бешта голли узатмани амалга оширди. Чемпионат якунига кўра “Милан” 6-поғонадан жой олди.
Илгарироқ футболчи “Рома” билан икки йиллик битимга имзо чекиши ҳақида хабарлар тарқатилганди. Унга кўра футболчи римликлар сафида йилига 2 миллион евро маош олиши айтилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар