UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  20 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  6 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  16 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  138 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  472 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4

Болт футболчи бўлиш фикридан қайтадими? Янгиликлар

Болт футболчи бўлиш фикридан қайтадими?

Теглар :  Усейн Болт
Енгил атлетика бўйича саккиз карра Олимпиада ўйинлари чемпиони ямайкалик Усейн Болтнинг айтишича, ноябрь ойи охиригача бирор бир жамоа билан профессионал шартнома тузади ёки футбочли бўлиш орзусидан қайтади.

Ноябрь ойи бошида футболчи Австралиянинг “Сентрэл Кост Мэринес” клуби билан синов муддати билан шартнома тузганди. Клуб раҳбариятига ямайкалик атлетнинг ҳаракатлари маъқул тушди. Аммо унинг агенти профессионал шартнома тузиш учун катта маблағ сўради. 

“Менга турли клублардан таклифлар бор. Биз ноябрь ойи охирига қадар аниқ тўхтамга келамиз. Ўшанда мен қайсидир клуб билан шартнома тузаман ёки футболчи бўлиш орзуимдан воз кечаман”, дейди Болт.

Ямайкалик атлетнинг айтишича, Поль Погба ва Раҳим Стерлинг сингари футболчилар унинг футболчи бўлишини қўллаб-қувватлашган.

“Мен Стерлинг ва Погба билан суҳбатлашдим. Улар футболчилик фаолиятимни бошлашимдан хурсанд. Улар менга “олға бос, сени буни уддайлайсан”, дейишди. Гап пулда эмас. Бу менинг ёшликдаги орзуим. Мен шунчаки бу ишда қанчалик яхши бўлишимни билмоқчиман”, дейди Болт.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика