UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  0 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  19 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  26 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4

Болалар футболи: Яшнобод туман ҳокими кубоги Янгиликлар

Болалар футболи: Яшнобод туман ҳокими кубоги

Теглар :  Яшнобод
Шу кунларда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Катта Янгиобод” маҳалласида футбол бўйича “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган болалар ва ўсмирлар ўртасида Ҳоким кубоги турнири қизғин давом этмоқда.

Илк маротаба уюштирилаётган мазкур мусобақа 198-сонли умумтаълим актаби сунъий қопламали стадионида ўтказиляпти.

Турнирда Яшнобод, Бектемир ҳамда Миробод туманидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ҳамда маҳаллаларнинг 2003-2004 йилларда туғилган ёш футболчилари майдонга чиқишяпти. Унда саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

“А” гуруҳидан “Яшнобод”, БФМИ, “Янги нур”, “Янги давр” жамоалари жой олган бўлса, “B” гуруҳида “Бектемир”, “Шоҳсанам”, “Старт”, “Катта Янгиобод” футболчилари ўзаро баҳс юритишяпти.

Мусобақанинг очилиш маросими байрам тусини олди. Унда Ҳоким кубоги турнири ташкилотчилари, мутахассислар, ёш футболчилар ҳамда санъаткорлар иштирок этишди.

Яшнобод туман Ҳокими кубогининг гуруҳ босқичи дастлабки турларида қуйидаги натижалар қайд қилинди:

“А” гуруҳи,
Биринчи тур

“Яшнобод” — БФМИ — 0:1, “Янги нур” — “Янги давр” — 3:2
Иккинчи тур
“Яшнобод” — “Янги нур” — 12:2, БФМИ — “Янги давр” — 3:0.

“В” гуруҳи,
Биринчи тур

“Бектемир” — “Старт” — 0:2, “Шоҳсанам” — “Катта Янгиобод” — 3:2
Иккинчи тур
“Бектемир” — “Шоҳсанам” — 1:0, “Старт” — “Катта Янгиобод” — 2:4.


Турнир ғолиб ва совриндорлари 5 май куни маълум бўлади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика