UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  0 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  1 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  16 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  8 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  11 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  2 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  28

Бобур Абдухолиқов: "Халқимиз бизни ажойиб тарзда кутиб олди" Янгиликлар

Бобур Абдухолиқов: "Халқимиз бизни ажойиб тарзда кутиб олди"

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатида ғолиб бўлган "Насаф" ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов сайтимиз учун интервью берди.


- Чемпионатдан қандай таассуротлар қолди?

- Буни ёшликдан орзу қилиб келамиз. Буни тасаввур қилиш қийин. Ҳиссиётларимиз чексиз. Очиғи халқимиз бизни бундай кутиб олишини кутмаганди. Барчамиз бундан жуда хурсанд бўлдик.

- Нима деб ўйлайсиз, бу охирги чемпионлик бўлмайдими?

- Бу кейинги ғалабалар учун пойдевор бўлади. Янада кучлироқ футболчи бўлишга уринамиз.


- Сизни футболдагилар "Пеле" деб чақиришади...

- Биринчи мураббийим "Пеле" деб атарди. Шу-шу ҳамма шундай чақиради. Футбол қироли номи билан мени чақиришлари ёқимли.

- Бу йилдан Сиз 10-рақамни танладингиз...

- Уйдагиларим афсонавий футболчилар ўйнашларини айтишди, шу боис 2018 йилги мавсумдан 10-рақамни танладим. Рақамнинг юки оғирлик қилмайди.

- "Пахтакор" сизга қизиққани ва тасдиқланмаган маълумотларга кўра "Насаф" Сиз учун 3 миллиард сўм сўрагани ҳақида хабарлар чиқди. Агар клублар барчаси футболчининг ўзига боғлиқ дейишса Бобур Абдухолиқов қайси клубни танлаган бўларди?

- "Насаф" барибир иккинчи уйим. Ҳар қандай футболчи ўз уйидан кетишни истамайди. Бир клубда 6-7 йил ўйнаса ўша клубга қаттиқ боғланиб қолади.


- Янги мавсумга тайёргарликни "Насаф" сафида ўтказмадингиз. "Ал Файсали" билан ўйинга тайёрмисиз?

- "Ал Файсали" билан ўйинга тайёрман деб ўйлайман. Сабаби ОЧЛ баҳсини орзиқиб кутаётгандим. Стадионимиз тўлиб тошади, трибуналар тўла стадионда ўйнаш ажойиб ҳиссиётлар беради.

- Чемпионларга Malibu автомашинаси совға қилинди...

- Президентимизга шунчалик эътибор қилиб, бизга мана шундай мукофот берганлари учун барча жамоадошларим номидан миннатдорчилик билдириб қоламан. Худо хоҳласа уларнинг ишончларини оқлашда давом этамиз.

- Машинани ўзингиз ҳайдайсизми?

- Ҳайдовчилик гувохномам бор, лекин ёшликдан меҳнат қилиб, пул топиб ота-онамга машина совға қиламан деб ният қилганман. Шундай экан Malibu'ни оиламга тақдим этаман.


- Сиз баъзида марказда, баъзида қанотда ўйнайсиз. Қайси жойда ўзингизни яхши ҳис қиласиз?

- Ёшликдан ёқтирган позициям марказий ҳужумчи. Лекин мураббийлар мени қанотга қўйишса ҳам у ерда ўйнашга тайёрман. Қайси жойда ўйнасам ҳам жамоа учун боримни бераман. Шунчаки қанотдаги Абдухолиқовдан, марказий ҳужумдаги Абдухолиқов кучлироқ.


Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика