UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Месси Гризманнинг трансфери сабаб Бартомеуга ишончни йўқотган  0 18:06Суперлига. 7-тур лауреатлари  1 18:01"Боруссия" Санчони 90 млн евро атрофида сотишга тайёр. Хавбек ЧЛда ўйнамоқчи  3 17:38"Айнтрахт" Андре Силвани 40 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр  2 17:19Қашқадарё вилояти ҳокими вокзалда "Насаф"га омад тилади  33 17:16"Атлетико" президенти: "Месси - дунёнинг энг кучли футболчиси"  13 16:52"Арсенал" ва "Эвертон" "Шеффилд" ярим ҳимоячиси учун курашмоқда  2 16:28Европа Лигасининг ҳафта жамоаси тақдим этилди  0 16:04"Милан" Влашичнинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда  1 15:40Жоржиньо "Челси"да қолмоқчи, ёзда унга учта топ-клуб қизиқиш билдирганди  4 15:38Coca Cola Суперлига. 7-тур рамзий терма жамоаси  20 15:26Фақатгина Ди Маттео "Челси" билан ЕЧЛда ғолиб бўлган. Мураббийнинг кейинги тақдири нима бўлди?  9 15:18Кроос Маунтга чемпионларга хос тарзда жавоб берди: "Яхши ухлаяпман. Биринчи ЧЛ финалингда омад"  55 15:02Olamsport: Флойд Мэйвезер жанжаллашиб кетди, Вердум нокаутга учради ва бошқа хабарлар  0 14:47"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак!  141

Абдухолиқов борган ва Украинанинг "Краснодар"ига айланишни истаётган "Рух" ҳақида қисқача Янгиликлар

Абдухолиқов борган ва Украинанинг "Краснодар"ига айланишни истаётган "Рух" ҳақида қисқача

Теглар :  РухАбдухолиқов
Бобур Абдухолиқов ортидан "Рух" жамоасига қизиқиш ортди. Украина Премьер лигасининг сўнгги поғоналарида турган "Рух"нинг мақсади нима?

Кўринишидан жарангсиз номдек. Ўз пайтида Одил Аҳмедов "Анжи"ни танлаганида мана шундай гап сўзлар бўлди. Кўп ўтмай "Анжи" Европани ўзига қарата олди. Фақат у ерда инфраструктурага бўлган эътибор катта эмас эди. Аҳмедовнинг Россиядаги иккинчи клуби "Краснодар"га бир пайтлар "Кубань" соясидаги жамоаси сифатида қараларди. Львов халқи жамоаси бўлган "Карпати" ҳудди "Кубань" кабиу бугун ўтмишга айланди. Жамоа инқироз туфайли кучлилар сафини тарк этган. Аксинча "Рух" 2021 йилги мавсум йўлланмасини қўлга киритган ҳолда Премьер лигага чиқди.

Энди бевосита "Рух" президенти, собиқ футболчи ва украиналик миллионер Григорий Козловскийнинг футболга юриши ҳақида айтиб ўтамиз. 


Жамоа уй ўйинлари Евро-2012 учун Львов шаҳрида 200 млн Еврога қурилган "Arena Lviv"да ўтказади. Мазкур стадион УЕФАнинг 4 юлдуз мақомини олган.



"Краснодар" раҳбари Сергей Галицкий каби Козловский ишни академия қуришдан бошлади ва у Львов чеккасидаги Винники ўрмонзорларига пойдевор ўрнатди. 2018 йил бошланган қурилиш ишлари айни пайтда якунига етиб улгурди. Қизиғи, миллионер томонидан мазкур иншоот қурилаётган пайтда "Рух" Украина биринчи лигасининг ҳам ўртамиёна жамоаси эди. Ҳеч ким бу маскан ҳақида билмади. Фақатгина қурилиш ишлари ўз поёнига етишига яқин бу сарой очиқланди ва бутун Украина, керак бўлса Россиянинг топ клубларининг "ҳасади"ни келтирди.


Демак, ўрмонзор ва катта кўл олдида қуйидаги қурилиш ишлари амалга оширилди:


- 8та стандарт майдон. 3 таси сунъий, 5таси ярим сунъий.

- 5000 кишига мўлжалланган усти ёпиқ манеж.

- 2500 кишига мўлжалланган спорт ўйинлари учун зал.

- Бассейн, спорт тиббиётини ўз ичига олган тикланиш комплекси.

- 400 нафар футболчига мўлжалланган ётоқ.

- Академия билан ҳамкорлик ўрнатмоқчи бўлган клублар учун 300 нафарга мўлжалланган қўшимча ётоқ.

- Турнирлар ўтказиш учун 200 нафар кишига мўлжалланган хостел ва меҳмонхона.




Мана шу объектларни ўз ичига олган "Рух" академияси тадбиркорнинг шахсий капиталига қурилди ва у "Рух"дан Украинанинг "Аякси"ни ясамоқчи. Галицкийнинг орзуси, "Краснодар" таркибида академиянинг 11 нафар футболчисини бир вақтда ўйнатиш эди. Айнан шундай мақсадни бугун Козловський ҳам ўз олдига юқори чўққи сифатида қўйди. 




Львов Киевдан 540 км, Донецкдан эса 1200 км узоқликда. Украина жуда катта ҳудуд. Бу академия ўзининг 300 км радиусидаги истеъдод эгаларини ўз академиясига жалб қилмоқчи. Унинг "Динамо" Киевдан устун жиҳати, Львов вилояти ғарбий Европа томонида эканлида бўлади. Польша билан чегарадош бу ўлка энди Европанинг энг йирик болалар ўртасидаги мусобақаларини ўтказади.


Бобур Абдухолиқов мана шундай эртани кўраётган жамоа билан 3 йиллик шартнома имзолади. Биз учун фойдали жиҳати шунда бўлдики, Бобур Абдухолиқовнинг агенти, Гайрат Хасбиулин айни пайтда тез кунларда очилиши кутилаётган "Рух" академияси билан келишувга эришди. Уларнинг таклифига кўра 14-16 ёшли истеъдод эгалари академияга таклиф қилинади. Кўрикдан муваффақиятли ўтган футболчилар Украина чемпионати ва Европада бўлиб ўтадиган кучли мусобақаларда иштирок этадилар.


footboom.com маълумотлари асосида тайёрланди.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

+6   
20 фев 13:19:54
intilganga tòle yor
BIZ ucun foydali jihati shundaki Bobur Abduholiqovning agenti Ġayrat Hasbiulin ayni paytda ochilishi kutilayotgan "RUH" akademiyasi bilan kelishuvga erishdi.Ularning taklifiga kõra 14-16 yoshli istedod egalari akademiyaga taklif etiladi.../BIZ sõzining kõlami katta deb umid qilamiz.
+3   
20 фев 11:58:39
11 vs 11
Bobur haqida negativ yozayotganlar Eldor haqida ham shunday yozgan edi.
+2   
20 фев 12:02:00
murod marimovich
Демак championatasia рахбари хам футбол агенти экан.Билмаган эканмиз!!!
+1   
20 фев 13:33:24
Аа Ааа
Бобурдан кандайдир хадик борда уйинни очилиб кетса яхшиди
Яхшибоев Машарипов Ойбек бозоров ларда турли туманлик дриблинг бор улар кандай клубга утса хам кунгил тук болади
Нима болсаям омад
+1   
20 фев 11:58:42
Равшан Турсунов
Энди хаммаси тушунарли. Эрталаб Рухга ўтди деган хабарни ўқиб хайрон бўлгандим. Украина чемпионатида охирги ўрин, 14 ўйинда 1 ғалаба. Наҳотки Бобурга бирон бир нормал клуб қизиқмаган бўлса деб. Қайсидир Агент Бобурни олиб богиб кўмиб кептику европагадеб ўйлагандим. Анави Беғамни бу трансферни мақташидан бир гап бор деган шубҳам бор эди. Оказывается агент Гайрат Хасбилин эканлар чемпионат азия хўжайини. Аввало болани омадини берсин, лекин кўнгил сезяпти расво қилдиларинг шундай келажаги бор футболчини карерасини
+1   
20 фев 11:58:12
FC BUYUK TURON
Bobir qanaqa hujimchiligingni hammaga kursatib quygin omad
ukam
+1   
20 фев 11:57:02
11 vs 11
Biz O'zbeklar hech qachon birlashmaymiz, aniqrog'i birlasholmaymiz.
+1   
20 фев 11:54:53
11 vs 11
Bobur hamma negativchilarni gapiga ko'ndalang qo'yib mehnat qil va rohatini ko'r. Omad sanga uka.
+1   
20 фев 11:54:48
MVsaid
Omadini bersin, deyishlik ham vojib ichi qoralik qilish kerak emas, erkakni uzi bilan uynasang ham omadi bilan uynama degan gap bor. Qolganini olloh biladi shunchaki OMAD. Mexnatdan qochmasa mevasini beradi. Omad BOBURJON (SHER) O'zbeklarni bekligini ko'rsat.
+1   
20 фев 11:50:25
Uzb go to Jch-2026 !!!
lyov klubi chindanham shu qadar istiqbolni kòxlayotgan bùlsa , bu joyda aniq Boburga òrin topilmaydi
+1   
20 фев 11:44:10
Uzb go to Jch-2026 !!!
Bobur nasafdan bowqa hec qayerda yalchitib òynolmaydi. 1 yil yo 6 oyda komanda almawtirsa kk. Ukrainada boburdan 3 barobar kuchli hujumchilardan 100 lab topsa bùladi
+1   
20 фев 11:43:21
chechen
Qaniydi bizadayam shunaqa bosa . Bzada faqat borini yopishshi bilishadi qadri yoq akademiyalarni
   
21 фев 08:30:51
Hokimjon
Ukrainani Polsha bilan chegarasi yo‘q. Lvov Ruminiya bilan chegarada joylashgan. Yaxshilab xaritaga bir qarab quying. "Krasnodarda 11 nafar akademiya tarbiyalanuvchilarini tushirmoqchi" Krasnodarni nima aloqasi bor, tushunmadim. Maqolani o‘zbek tili grammatikasini bilmaydigan odam yozganmi? Xatoliklar ko‘p.
   
20 фев 13:02:53
Холмирзаев Комил
Мана футболчиларни Европага чикиш эффекти
   
20 фев 12:55:53
Suhrob NASAF
Akademiyasiga uzbek bolalarini ham olarkanmi ?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика