UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  5 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  4 19:35Про лига. "Бухоро" – "Олимпик-MobiUz" (онлайн ҳисоб)   12 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  5 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  2 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  4 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  9

Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди Янгиликлар

Беларусь чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансфер нархи кўтарилди

Transfermarkt портали 2022 йилги мавсум якунланганидан сўнг Беларусь Олий лигаси футболчиларининг бозор қийматини янгилади.

Чемпионатнинг 391 нафар ўйинчиси янги кўрсаткичларга эга бўлди, аммо биз энг муҳим ўзгаришга эътибор қаратамиз.

"Энергетик-БГУ" таркибида мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири бўлган Бобир Абдихолиқов фаолиятидаги энг сермаҳсул (32 ўйинда 27 гол ва 8 голли узатма) мавсумни ўтказди. Ҳужумчи 1 миллион евро билан энг қиммат футболчилар учлигидан жой олди ва ҳақли равишда Қозоғистон (2:0) ва Россия (0:0) билан кузги ўйинларда терма жамоага узоқ кутилган чақирувини олди.

Ундан олдинда ҳозир эркин агентга айланган "Шахтёр" Солигорск собиқ ҳимоячиси Никола Антич (1,2 миллион евро) ва БАТЭ мудофаа вакили Яков Филипович (1,2 миллион евро) бормоқда.



Маълумот ўрнида, 25 ёшли ҳамюртимизнинг 6 ой олдинги трансфер нархи 800 минг еврони ташкил қилган эди.

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика